Тўловлар энди МИБга эмас, ДУКга тўланади

/
Тўловлар энди МИБга эмас, ДУКга тўланади
 
Кейинги йилларда республикамизда  аҳолини  тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Сўнгги уч йил давомида олиб борилган ислоҳотлар натижасида энг чекка ҳудудларга, айниқса, кўпдан буён ичимлик суви етиб бормаган маҳаллаларга ҳам тоза ичимлик суви етказиб берилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги фармони бу борада яна бир катта қадам бўлди. Айтиш лозимки, мазкур фармон  билан тизимда туб ислоҳотлар бошланди. Ушбу ҳужжатнинг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб истеъмолчилардан ичимлик ва оқава суви тўловларини қабул қилиш амалиёти Мажбурий ижро бюросидан «Сувоқава» ДУКнинг шаҳар ва туманлардаги филиалларига ўтказилди. Шу муносабат билан келгусида ичимлик ва оқава суви тўловлари «Сув­оқава» ДУКнинг назоратчи инспекторлари орқали амалга ошириладиган бўлди.
 
Шу ўринда айтиш жоизки, 2019 йил давомида ичимлик суви таъминоти ва оқава хизматларини яхшилаш бўйича барча манбалар ҳисобидан биргина Андижон вилоятининг ўзида 182 млрд. сўм маблағ эвазига 1 дона иншоот, 137 дона қудуқ ва 880 км. тармоқни қуриш ва рекон­струкция қилиш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, 1 дона оқава суви ҳайдаш насос станцияси ва 12.5 км. оқава сув тармоғида қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. Натижада 112 мингдан ортиқ аҳоли ичимлик суви билан таъминланди ва 184 минг нафар аҳолининг сув таъминоти яхшиланишига эришилди.
 
Сув — ҳаёт манбаи. Ундан фойдаланишда қонунга амал қилиш, аниқроқ қилиб айтганда, истеъмолчи сифатида бурчимизни унутмаслигимиз керак. Бу ўз ўрнида қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олади. Биз партия фаоллари ва маҳаллий кенгаш депутатлари бу борада жамоатчилик назорати тартибида иш олиб боришга келишиб олдик.
 
Иброҳимжон МИТИЛЛАЕВ,
халқ депутатлари
Андижон вилояти
Кенгаши депутати

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Кейинги йилларда республикамизда  аҳолини  тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Сўнгги у...
01 янв 1970
Яқинда Фарғона вилоят партия кенгашига фуқаролардан бири йўллаган миннатдорлик хати келиб тушди....
01 янв 1970
Халқимизнинг қўлга киритган энг муҳим бойлиги бу, юртимиздаги тинчлик, осойишталик, фаровонлик, миллатлараро тотувлик десак, асло муболаға бўлмайди...
01 янв 1970
Сурхон дарёсидан уч километрча узоқликда жойлашган “Узунқишлоқ” ҳудуди дарёнинг ўнг қирғоғи тарафида 2-3 километрга чўзилиб кетганлиги ...