Ҳаётий қонунлар ва парламент назорати орқали ислоҳотлар самарасини таъминлаймиз

/
Ҳаётий қонунлар ва парламент назорати орқали ислоҳотлар самарасини таъминлаймиз
 
Ҳар қандай жамиятдаги ислоҳотлар самараси учун энг муҳим мезон сўз эркинлиги ва қонун устуворлигидир. Давлатимиз раҳбари парламентга йўллаган Мурожаатномасида ҳам бошқа йўналишлар каби бу икки йўналишга алоҳида аҳамият берганлиги бу борада сўнгги йилларда салмоқли ишлар амалга оширилганлиги ва унинг таҳлиллари натижасида ҳали қилиниши лозим бўлган ишлар аниқ белгиланганлигидан далолат.
 
Эътироф этиш лозим, мамлакатимизда сўз эркинлигининг таъминланиши орқали республикамизнинг олис ҳудудларида йиллар давомида ечимини кутиб ётган муаммолар баралла жамиятга бўй кўрсатди. Жумладан, қанчадан-қанча юрт­дошларимизнинг ижро ҳокимияти тизими билан боғлиқ муаммолари ОАВларда ёритилиши натижасида ўз ижобий ечимини топди. Кўплаб фуқароларимиз турмуш фаровонлигига салбий таъсир кўрсатувчи қонун ва қарорлар бекор қилиниб, айримларига ўзгартиришлар киритилди.
 
Шунингдек, суд соҳасидаги ислоҳотлар натижасида ҳам юртдошларимиз ҳуқуқларини адолатли ҳимоя қилиш борасида бир қатор ижобий ишлар қилинди. Мисол учун, давлатимиз раҳбари таъкидлаб ўтганидек, ўтган 3 йилда 1989 нафар, 2019 йилнинг ўзида 859 нафар фуқарога нисбатан оқлов ҳукми чиқарилди. Шундан ҳам кўриниб турибдики, бугунги суд тизими олдинги суд тизими эмас. Энди судьялар ҳам ҳар бир фуқаро тақдири устида ҳукм чиқаришда чуқур таҳлилларга таянган ҳолда адолатли қарор чиқармоқда.
 
Қувонарли жиҳати суд тизимидаги ислоҳотлар бугунги ўзгаришлар билангина чекланиб қолмайди, бу борада ҳали амалга оширилиши зарур бўлган ишлар ва вазифалар давлатимиз раҳбари томонидан аниқ мисоллар асосида келтириб ўтилди.
 
 Чиндан ҳам Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек, ислоҳотларимиз самарасига эришишда қонун устуворлигини таъминлаш, коррупцияга қарши қатъий курашиш, инс­титуционал салоҳиятни юксалтириш ва кучли демократик институтларни шакллантириш муҳим аҳамият касб этади.
 
Жумладан, 2019 йилги сайловлар жараёнида ҳам сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувларда энг кўп билдирилган эътирозлар айнан суд-ҳуқуқ соҳасидаги адолатсизликлар ва сарсонгарчиликлар, коррупциянинг жамиятимизда кенг илдиз отгани, олис ҳудудларда кўрсатилаётган сифатсиз тиббий хизмат каби соҳалар бўйича бўлган эди.
 
Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳам ўз Сайловолди дастурида бугун давлатимиз раҳбари томонидан эътибор қаратилган соҳаларда бир қатор вазифаларни амалга ошириш, ислоҳотлар самараси учун уларнинг ҳуқуқий механизмларини ишлаб чиқиш каби устувор вазифаларни илгари сурган. Улар судларнинг чинакам мус­тақиллигини таъминлаш учун “Судлар тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш киритиш, суд жараёнида судланувчининг тўлақонли адолатли ҳимояланишини таъминлаш учун адвокатлар мавқеини ошириш ҳамда прокурорнинг суд ишини чақириб олиш ваколатини бекор қилишдир. Шунингдек, коррупцияга қарши курашишда нафақат масъул  идоралар фаолияти билан чекланиб қолмасдан, жамиятимиздаги ҳар бир фуқаромизда унга нисбатан муросасизлик ҳиссини уйғотиш, тиббиёт соҳасига “Ақлли тиббиёт” тизимини жорий этиб, дори воситаларининг электрон тизимини яратишдир.
 
Бугун халқимизни рози қилиш учун амалга оширилиши зарур бўлган таклифларнинг давлатимиз раҳбари томонидан аниқ ҳуқуқий механизмлари билан кўрсатиб берилиши бизнинг ўз фаолиятимизга бўлган масъулиятимизни яна бир бор оширди. Биз энди халқ вакили сифатида сайловчиларга берган ваъдамизни бажариш ва барча юрт­дошларимизнинг бугунги ҳаётидан рози бўлиб яшашларини таъминлаш учун зарур бўлган муҳим йўналишларни ўз олдимизга аниқ мақсадлар билан белгилаб олдик.
 
Эндиликда биз, депутатлар халқимизнинг муносиб турмуш шароитини таъминлаш учун илгари сурилган ҳар бир ташаббуснинг ҳуқуқий меха­низм­ларини ҳаётий қонунлар орқали ишлаб чиқиш ва кучли жамоатчилик назоратини ўрнатиш орқали уларнинг тўлақонли самарасига эришишга ваъда берамиз.
 
Зуҳра ИБРАГИМОВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
“Адолат” СДП фракцияси аъзоси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Республикамизда кейинги йилларда илм-фан соҳасини ривожлантиришга, илмий технологик янгиликларни яратишга, инновацион ғояларни ҳаётга татбиқ этишга...
01 янв 1970
Балки кимдир: “Тўй ёки маъракани қандай ўтказиш ҳар кимнинг ўз иши. Қийналса, ўзи қийналади, ўзига жабр, бизга нима?” дейиши мумкин.&nb...
01 янв 1970
Мамлакатимизнинг мустақиллик йилларида иқтисодиёт тармоқларида эришган барча ютуқ ва марралари, унинг тизимли суръатлар билан ўсиши, аввало, ...
01 янв 1970
Қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 575 нафар фуқаро мазкур фармонга мувофиқ афв этилди....