Коррупцияга қарши кураш – долзарб масала

/
Коррупция бу мансабдор шахслар томонидан давлат ҳокимияти ёки бошқаруви ваколатларидан фойдаланган ҳолда шахсий манфаатларни ёки бошқа шахслар манфаатини кўзлаб содир этиладиган жиноятлар йиғиндисидир. Яъни коррупция мансаб мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган бир неча жиноятларни ўзида мужассамлаштирувчи иллатдир.
Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш барча давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда молиявий муассасаларнинг устувор вазифаси бўлмоғи лозим.
“Агробанк” АТБ томонидан Бош прокуратура вакиллари, банк масъул ходимлари ҳамда мутахассислар иштирокида коррупцияга қарши курашиш мавзусига бағишланиб ўтказилган амалий тадбирда шу ва шу мавзу юзасидан сўз юритилди.
Таъкидланганидек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари хизматчилари, шу жумладан, банк ходимлари томонидан порахўрлик, коррупцияга йўл қўйилиши давлатнинг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий тизимига путур етказиб, халқимизнинг банк соҳасига бўлган ишончи пасайишига олиб келади.
— Коррупцияга қарши курашишда нафақат мансабдор шахслар, балки фуқаролар ҳам фаоллик кўрсатиши талаб этилади. Уларнинг бу борадаги ҳуқуқий маданиятини ошириш муҳим аҳамиятга эга, — дейди Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси прокурори Худойберди Турсунбеков. — Бугунги тадбир иштирокчилари жорий йилнинг 3 январида қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуннинг асл моҳиятини билиш билан бирга, унинг жамият ривожи учун тўсиқ ва ғовларни биргаликда енгишда муҳим ҳуқуқий ҳужжат эканлигини англаб етдилар.
Тадбир иштирокчилари коррупция давлат бошқаруви тизимини емириши, давлат ташкилотлари ва давлат хизматчиларига салбий муносабатни вужудга келтириши, ҳокимиятнинг обрўсизланишига сабаб бўлишини алоҳида таъкидлашди.
— Юқорида қайд этилган қонун бу жирканч иллатга қарши курашишда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда, — дейди банкнинг юридик хизмати раҳбари Жамшид Саипов. — Қонунийлик, очиқлик, шаффофлик, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, тизимлилик ва бошқа бир қатор сифатлар коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари ҳисобланади. Мамлакатимиздаги бошқа банклар қаторида “Агробанк” АТБда ҳам унга қарши курашиш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. Банк ходимларининг мазкур қонун мазмун-моҳиятидан хабардорлигини ошириш мақсадида бу каби тадбирлар банкнинг вилоят бошқармалари ва туман филиаллари томонидан ўтказилмоқда.
Тадбир давомида коррупцияга қарши курашиш бўйича қилинаётган ишлар, олдинда турган долзарб вазифалар, бу борада банк ходимларининг масъулиятини ошириш масалалари хусусида фикр алмашилди.
Банк Матбуот хизмати

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш барча давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда молиявий муассасаларнинг устувор вазифаси бўлмоғи лозим....
01 янв 1970
“Ислоҳот — ислоҳот учун эмас, аввало, инсон учун” шиорининг маъно-моҳияти, хусусан, тиббиёт соҳаси тизимида амалга оширилаётган к...
01 янв 1970
Қаҳрамонимиз эллик бирнинг устида. Шу кунгача турли сабабларга кўра ўлимни кўп кўрди....
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи ташкилий мажлисида сўзлаган нутқи депутатлик фао...