ДЕҲҚОННИ РАНЖИТМАНГ, ЖАНОБ КОРЧАЛОНЛАР!

/
ДЕҲҚОННИ РАНЖИТМАНГ, ЖАНОБ КОРЧАЛОНЛАР!
 
Куни кеча, Конституция байрами билан бир кунда Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини нишонладик. Асосий қонунимиз қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида Президентимиз Шавкат Мирзиёев алоҳида таъкидлаб ўтганидек: “Биз учун нон қанчалик азиз ва қадрли бўлса, заҳматкаш деҳ­қонларимиз, уларнинг меҳнати ҳам шунчалик азиз ва қадр­лидир”.
 
Дарҳақиқат, деҳқон бой бўлса халқ бой бўлади. Афсуски, эл бошига кўтарадиган, бизни тўй­дирадиган, кийинтирадиган деҳқонларимизнинг фидокорона меҳнатини рағбатлантириш ўрнига уларнинг қонуний ҳақини вақтида бермасдан, ач­чиқ ичакдай чўзиб юрадиган раҳбарлар ҳам учраб турибди. Юқорида эътиборингизга ҳавола этилган таҳрирсиз хат шундай ҳолатларнинг бор-йўғи биргина исботи.
Ўйлаймизки, яра маддаламасдан туриб ўз хизмат вазифасига совуққонлик билан қараётган айрим раҳбарлар эс-ҳушларини йиғиштириб оладилар.
Демак, биз бу мавзуга яна қайтамиз.     

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Асрлар оша яшаб келаётган миллий ва умумбашарий қадриятларни менсимаслик, ахлоқ ва ҳуқуқ нормаларига нисбатан беписандлик кишини ўзлигидан бегонала...
01 янв 1970
Бугунги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, ИИВ ва ДХХ томонидан амалга оширилмоқда....
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг “Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар” деб номланган учинчи бўлимида, кодекснинг 168-моддаси (Фир...
01 янв 1970
124 дона “Coca-cola” ва 210 дона “Fanta” контрафакт ичимликлари, 1 дона кислород баллони, турли кимёвий аралашмалар ва бошқ...