Судлар одамларни сарсон қилишига чек қўйилади

/
Судлар одамларни сарсон қилишига чек қўйилади
 
Судларнинг фуқароларимизни “отангга бор, онангга бор” қабилида овора қилиш ҳолатлари етарлича топилади. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси инсонлар сарсон бўлишининг олдини олиш ва суд фаолияти сифатини ошириш мақсадида амалдаги “Судлар тўғрисида”ги қонунни такомиллаштиришни мақсад қилган.
 
Турли йўналишларга бўлинган судларни умумлаштириш зарур. Яъни фуқаролик, жиноий, маъмурий, иқтисодий ишлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) судларини бирлаштириш орқали битта маъмурий ҳудудда битта суд идораси ташкил этиш даркор.
 
Натижада фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича судларга даъво ариза топшириш ва ишларни кўриш жараёнида фуқароларни бошқа туманларга қатнаб ёки тоифа бўйича суд идораларини қидириб, сарсон бўлиб юришига, йўл, меҳмонхона каби харажатлар учун моддий зарар кўришига барҳам берилади.
 
Улуғбек Расулов,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати Ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ҳуқуқий тарбия — демократик жамият ва ҳуқуқий давлат барпо этишнинг муҳим омилларидан бири саналади. ...
01 янв 1970
Азиз ўқувчи, газетамизнинг бугунги сонидан бошлаб янги рукнимиз остида ҳафта давомида одамлар орасида шов-шувга сабаб бўлган, эл орасида энг кўп му...
01 янв 1970
Мамлакатимизнинг Асосий қонуни давлатимиз сиёсатининг бош мақсади инсонпарварлик эканлигининг ёрқин ифодасидир. ...
01 янв 1970
Инсон борки доимо фарзандини ўйлайди. Унинг келажаги яхши бўлишини истайди.