Жазони ижро этиш муассасаларида адолат таъминланади
№
/
Жазони ижро этиш муассасаларида адолат таъминланади
Мамлакатимиз қонунчилигига мувофиқ жазони ижро этиш муассасалари ички ишлар органлари тизимидадир. Бу эса халқаро ҳуқуқнинг жазо ўтаётган шахслар таъқиб қилувчи органлар қўлида бўлмаслиги лозим, деган нормасига зиддир.
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси барча ижро билан боғлиқ ваколатларни ва жазони ижро этиш муассасаларини суриштирув ҳамда тергов ваколатига эга бўлмаган, холис орган — адлия идоралари бошқарувига беришни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди. Шунда суриштирув ва терговдан норозиликлар барҳам топади, ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг, қийноқ ва тайзиқларнинг олди олинади, ижро жараёнида инсон ҳуқуқлари таъминланади.
Алымбай Атабаев,
Қорақалпоғистон мусулмонлари идораси ҳуқуқшуноси