Қонун устувор бўлган жойда одиллик бўлади

/
Қарши шаҳрида Судьялар Олий Кенгаши раиси Убайдулла Мингбоев вилоятда фаолият олиб бораётган судьялар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан учрашди.
Убайдулла Мингбоев юртимизда суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш ва нуфузини ошириш, уни жазоловчи органдан одамлар манфаатини ишончли ҳимоя қиладиган ташкилотга айлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида сўз юритди.

Маълумки, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларни босқичма-босқич амалга ошириш Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган муҳим вазифалардан бири саналади. Судьялар Олий Кенгаши раиси ўз маърузасида ҳали бу борада ечимини кутаётган масалалар ҳақида таҳлилий нуқтаи назардан фикр юритиб, судьялар олдида турган долзарб вазифалар хусусида тўхталиб ўтди.
Айрим судьялар томонидан тамагирлик қилинаётгани, баъзи қарорлар судьянинг виждонини ўртага қўйиб чиқарилмаётгани ва бошқа камчиликлар учраётганлиги маърузада рўй-рост айтиб ўтилди.
Афсуски, нопоклик, одамларнинг тақдири ва дарду ташвишларига лоқайд қараш, адолат мезонларига хилоф қарорлар қабул қилиш ҳолатлари биз, судьяларнинг обрўсига путур етказмоқда. Бу каби ҳолатлар эса одамларнинг судьяларга бўлган ишончига салбий таъсир қилади.
Маърузада суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар муваффақиятини таъминлаш, мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш йўллари, соҳа ходимлари олдида турган долзарб вазифаларга эътибор қаратилди.
— Онги, тафаккури, фикри ва қалбида фақат адолат бўлган судьягина одамларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қила олади, — деди У.Мингбоев. — Ана шундагина судьянинг кундалик иш фаолиятида қонун устувор бўлади, у шахсий манфаатининг “қули” га айланмайди.
Шунингдек, Убайдулла Мингбоев одил судловни таъминлаш борасида белгиланган вазифаларни халқимиз ўртасида кенг тарғиб этишда адолат ва қонун устуворлиги тарафдори бўлган Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фаоллари соҳа ходимларига кўмакдош бўлаётганини алоҳида эътироф этди.
— Партиянинг “Адолат — қонун устуворлигида”, “Қонун устувор бўлган жойда адолат бўлади”, “Куч — адолатда!”, “Кучли ва адолатли суд ҳокимияти бўлган жойда қонун ва адолат тамойиллари устувор” деган ғоя ва тамойилларни ҳаётга татбиқ этишга қаратилган амалий ишлари эътиборга молик, — деди У.Мингбоев. — Шу билан бирга, “Адолат” СДП томонидан суд қарорлари очиқлигини таъминлаш, судьяларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг дахлсизлигини таъминлаш борасида ҳам аниқ таклифлар билдирилиб, тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Шубҳасиз, ҳар бир судья ўз фаолиятида адолатли қарорлар қабул қилиш учун бор билим ва тажрибасини ишга солиши, ҳалол ва масъулиятли бўлиши лозим. Учрашув иштирокчиларининг ҳар бири ўзига ана шундай хулоса чиқариб олди, дейиш мумкин.
Музаффар РАУПОВ,
Фуқаролик ишлари бўйича Касби туманлараро суди раиси 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан давра суҳбати ўтказилди....
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Журналистлар ижодий уюшмаси ҳамда АҚШ Халқ­аро тараққиёт агентлиги (USAID) ва БМТ Тараққиёт дастурининг &ldq...
01 янв 1970
Инсоннинг яқин дўстлари орасида мактабда бирга ўқиган тенгдошлари бўлиши табиий. ...
01 янв 1970
Ҳуқуқий тарбия — демократик жамият ва ҳуқуқий давлат барпо этишнинг муҳим омилларидан бири саналади. ...