Кумушдек “товланган” жўнатма

/
Жаҳон почта конвенцияси талаблари ҳамда республикамизда почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига мувофиқ, қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик буюмларининг почта жўнатмалари орқали юборилиши тақиқланган.
Халқаро почта иттифоқи аъзоси сифатида Ўзбекистон Республикасида ҳам Жаҳон почта конвенцияси талабларига мувофиқ почта жўнатмаларини жўнатиш давомида тегишли шаклдаги божхона баённомаси тўлдирилади ва унда жўнатмадаги буюмлар қайд қилиниши лозим.
Афсуски, мазкур тартибларга риоя қилмасдан туриб, почта жўнатмалари орқали тижорат мақсади учун кўзланган товарларни божхона чегаралари орқали олиб ўтиш ҳолатлари учраб турибди.
Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Бош почтамт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан мазкур қоидаларга риоя қилинмаган ҳолда жўнатилган почта жўнатмалари тўхтатиб қолинди.
Жумладан, Хитойдан фуқаро Ш.Сатторова номига юборилган почта жўнатмасида миқдори аниқ қайд қилинмаган оддий тақинчоқлар юборилганлиги кўрсатилган бўлса-да, божхона кўриги давомида қонунбузарлик ҳолати фош қилинди.
Жўнатмадаги салкам 5 кг. 300 гр. оғирликдаги тақинчоқлар аслида оддий эмас, балки кумушдан тайёрлангани аниқланди. Экспертиза хулосасига кўра, 8 турдаги 1800 донадан ортиқ кумушдан ишланган ушбу тақинчоқларнинг умумий қиймати салкам 82 миллион сўмни ташкил қилар экан.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан айбдор шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисм “а” банди билан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатларини олиб бориш учун Тошкент шаҳар прокуратурасига юборилди.
Туркиядан фуқаро Д.Агзамов номига юборилган почта жўнатмасини божхона кўригидан ўтказиш давомида божхоначилар яна бир қонунбузарлик ҳолатини фош қилишди. Жўнатмада божхона декларациясида кўрсатилмаган 11 турдаги 7700 дона дори воситалари борлиги аниқланди. Қаранг-ки, қиймати 54 миллион сўмлик ушбу дори воситалари орасида Ўзбекистон Республикасида фойдаланишга рухсат этилган дори воситаларининг Давлат реестрига киритилмаганлари ҳам бор экан.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан қонунбузилиш ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан маъмурий иш юритилиб, кўриб чиқиш учун тегишли суд идораларига юборилди.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
2017 йилнинг 19 май куни ота-онаси ва укалари билан Чирчиқ шаҳрида ижарада яшовчи қашқадарёлик Нодир Ўткиров Юнусободдаги “Универсам” б...
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига
01 янв 1970
“ДЎРМОНАВТОЙЎЛ” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбарияти диққатига!...
01 янв 1970
Мамлакатимиз қонунчилигига мувофиқ жазони ижро этиш муассасалари ички ишлар органлари тизимидадир. ...