Қонунбузарликларга чек қўйилди

/
Республикамиз божхона чегаралари орқали товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилиши олдини олиш мақсадида Давлат божхона қўмитаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда.
Юртимизда бозор муносабатларини чуқурлаштириш, иқтисодиётни, шунингдек ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштириш, тадбиркорлар учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, соғлом рақобатни кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш мақсадида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Аммо айрим қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар берилаётган имкониятлар ва яратилаётган шарт-шароитлардан унумли фойдаланиш ўрнига мўмай даромад илинжида амалдаги қонунларни четлаб ўтиб, товар-моддий бойликларни божхона назоратидан яширинча олиб ўтишга уриниш ҳолатлари ҳам кўзга ташланмоқда.
Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари йирик миқдордаги товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди. Бошқарманинг “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан темир йўл контейнерида Тошкент шаҳридаги корхоналардан бирининг номига Хитойдан келтирилган юклар ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, унда божхона юк декларацияси ва унга тегишли йўл-юк кузатув ҳужжатларида қайд қилинган миқдордан 6,5 тонна ортиқча, қиймати 194 миллион сўмлик газламалар ортилгани маълум бўлди...
Амалдаги тартибларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасига сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини, шунингдек, республикамизда рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини импорт қилиш тақиқланади. Олиб кирилаётган дори-дармон воситалари эса давлат тилида маркаланиши шарт.
“Москва—Тошкент” йўналиши бўйича йўловчи поездда кириб келган фуқаро С.Амиров (мақоладаги барча исм-шарифлар ўзгартирилган) мазкур тартибларга риоя қилмай, қиймати 22 миллион сўмдан ортиқ бўлган 10 турдаги 1100 донадан ортиқ дори-дармон воситаларини божхона назоратидан яширинча олиб киришга уринган пайтда “Келес” чегара-божхона пости ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди.
Шунингдек, пост ходимлари мазкур поезднинг яна бир йўловчиси З.Хидиров томонидан қиймати салкам 37 миллион сўм бўлган 3130 дона сигаретларнинг яширин равишда юртимизга олиб кирилиши олдини олишди.
Эслатиб ўтамиз, республикамизда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш, сақлаш, ташиш ва сотиш устидан самарали давлат назорати ўрнатилган бўлиб, бу мазкур турдаги товарларнинг яширин тарзда ишлаб чиқарилиши ёхуд республикамиз ҳудудига олиб кирилишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, 2015 йилда божхоначилар томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда 20 мингдан ортиқ қонунбузарлик ҳолатлари аниқланиб, қиймати 70 миллиард сўмликдан ортиқ товар-моддий бойликлар далилий ашё сифатида ушлаб қолинди.
Шу ўринда юртдошларимиздан божхона қоидабузарликлари юзасидан Давлат божхона қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг 120-76-33, 120-76-76 “Ишонч телефонлари”га қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ахборот хизмати 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ҳар қандай давлатнинг мустақиллиги, халқнинг эрки унинг ўз армияси, Қуролли Кучлари томонидан ҳимоя қилиниши керак....
01 янв 1970
Одам савдоси бугунги кунда дунё халқларини ташвишга солаётган жиддий муаммолардан бирига айланди. ...
01 янв 1970
Барчамизга маълумки, яқинда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганига 25 йил тўлади....
01 янв 1970
Инсоният ўз ақли, меҳнати, билим ва иқтидори билан янгидан-янги чўққиларни забт этаяпти, мисли кўрилмаган кашфиётларга қўл урмоқда. ...