“Ўзимизнинг пулимизни қачон оламиз?”

/
“Ўзимизнинг пулимизни қачон оламиз?”
 
Газетанинг 2019 йил 13 декабрдаги 50-сонида эълон қилинган “Ўзимизнинг пулимизни қачон оламиз?” сарлавҳали мақола “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятида атрофлича ўрганиб чиқилди.
 
Қишлоқ мулкдорларининг муаммоларига алоҳида эътибор қаратгани учун ижодкорларга миннатдорлик билдирган ҳолда, мақолани чоп этишдан олдин масала моҳияти чуқур ўрганилиши, “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6-моддаси иккинчи бандига асосан тайёрланаётган материалнинг тўғри ёки нотўғри эканлиги текшириб кўрилиши шарт эди, деб ҳисоблаймиз. Чунки мазкур масаланинг ечими корчалонликда айбланган “Боғдод пахта тозалаш заводи ҳиссадорлик жамияти” мутасаддиларигагина боғлиқ эмас.
 
Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаменти (кейинги ўринларда Жамғарма), “Агробанк” АТБ ва “Ўзпахтасаноат” АЖ ўртасида 2018 йилнинг 15 сентябрида тузилган Бош келишувда “Молия” (“Агробанк”) ва “Тижорат” (“Ўзпахтасаноат”) агент­лари тақдим этадиган буюртмаларга мувофиқ Жамғарма томонидан пахтанинг якуний ҳисоб-китоб маблағлари ажратиб борилиши белгиланган.
 
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2007 йил 14 ноябрда 1738-сон билан рўйхатга олинган “Уруғлик пахта хом ашёсини етиштириш миқдорини аниқлаш ва унга асосан шартномалар тузиш тартиби тўғрисидаги Низом” талабларига кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” ДУК ва “Ўзпахтасаноат” АЖ мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан уруғчилик хўжаликларига иккинчи босқичда тўланадиган устама маблағлар миқдори ҳисоблаб чиқилиб, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Молия вазирлигига жорий йилнинг 4 октябрь куни 02/Т-9-2809-сонли буюртма тақдим этилган.
 
Юқорида кўрсатилган буюрт­ма бўйича Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан маблағлар ажратилиши билан “Олтин кўз” фермер хўжалигига уруғлик пахта учун иккинчи босқичда тўланадиган устамалар тўлаб берилишини билдирамиз.
 
Ишончимиз комилки, бундан кейинги мақолалардаги далилларнинг аниқлигини текшириб кўришда таҳририят “Ўзпахтасаноат” АЖ матбуот хизмати билан ҳамкорлик қилади.
 
Бошқарув раисининг
ўринбосари Ф.Турсунов.
 
ТаҲририятдан:Фермернинг арзи, юқорида айтиб ўтилгандек, газетамизнинг 13 декабрь сонида чоп этилди. Мақолани қисқа муддатда  ҳар томонлама ўқиб-ўрганиб чиқиб, таҳририятга 16 декабрь куни расмий жавобни тақдим этганликлари учун  “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти мутасаддиларига миннатдорлик билдириб қоламиз ва ўз навбатида биз ҳам мазкур ташкилот матбуот хизмат билан ҳамкорлигимиз давом этишига умид билдириб қоламиз.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Х инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркасига тайёргарлик доирасида инновацион ғояларнинг тақдимот кўргазмаси бўлиб ўтди....
01 янв 1970
Аҳолига қулай шароит яратишга қаратилаётган доимий эътибор уларда эртанги кунга ишончни янада мустаҳкамламоқда....
01 янв 1970
Жамият ривожига, мамлакат тараққиётига жиддий тўсиқ бўлиб, соҳалар юксалишига бевосита таҳдид туғдирадиган асосий иллат – коррупциядир. ...
01 янв 1970
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида йиғилиш бўлиб ўтди.