Андижон давлат тиббиёт институти Германия университети билан ҳамкорлик қилади

/
АнДТИ ректори Мадамин Мадазимов бошчилигидаги институт делегацияси Росток университетининг 600 йиллик юбилей тадбирларида иштирок этиш, мазкур нуфузли университет билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан келишувларга эришиш мақсадида Германияга ташриф буюрди.
 
Ўтказилган музокаралар натижасида Андижон давлат тиббиёт институти ва Германия­нинг Росток университети ўртасида магистратуранинг Тиббий биотехнология мутахассислиги бўйича қўшма таълим дастурини очиш тўғрисида меморандум имзоланди.
 
Росток университетининг 600 йиллик юбилейи муносабати билан илмий-амалий маросимлар билан бирга кўнгил­очар тадбирлар ҳам ўтказилди. Оммавий байрамга айланиб келган ана шундай тадбирлардан бири, миллий таомлар тайёрлаш маросимида Андижон давлат тиббиёт институти делегацияси ташаббуси билан Германияда 15 килограмм гуручга “анжанча” палов дамланди.
 
АнДТИ делегацияси ташриф давомида Росток университетининг Тиббий биоинжинеринг инс­титути билан яқиндан танишди, “CENTOGENE” компанияси лабораториясига ташриф буюрди. Бу ердаги инсон геномини аниқлаш ва биохимик таҳлиллар ўтказиш борасидаги юқори технологик жараёнлар билан танишишди. Келгусида ушбу компания билан ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш ҳақида келишиб олинди.
 
Ўз мухбиримиз

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Инсоннинг бу ёруғ оламдаги ҳаёти унинг учун бир синов. Умр синови. Бу синов ҳар кимда ҳар хил кечади....
01 янв 1970
Ўзбекистон олимларининг ўзига хос байрамига айланган мазкур тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров сўзга ...
01 янв 1970
Асосий қонунимизда юртимизда яшаётган ҳар бир инсон, ижтимоий гуруҳ ва қатламнинг манфаати, ҳуқуқ ва эркинликлари эътибордан четда қолмаган....
01 янв 1970
Сўзни нотўғри ёзган бир синфдошимиз “саховат” сўзининг ёзилиши ҳақида ўқитувчимиз билан баҳслаша бошлади:...