Нега тиланчиликка барҳам берилмаяпти?..

/
Аммо бир қусур ҳам тез-тез учрайдики, ундан аксарият аҳолининг таъби хира тортмоқда. Ҳусндаги бу доғ  кўча ва хиёбонларда, гавжум чорраҳаларда тез-тез учраб турадиган тиланчилардир.
Эрталаб соат саккиз. “Ҳамроҳ” ва “Ибрат” кўчалари кесишган чорраҳа. Атрофда қурилиш ишлари олиб борилаётгани учун қатнов имкониятлари бирмунча чекланган. Шунинг учунми, тирбандлик юзага келган. Ҳайдовчилар ҳам, пиёдалар ҳам “бу ердан омон-эсон ўтиб олай” деб юрак ҳовучлаган. Аммо машиналар орасидаги тор йўлакларда эски-туски ки­йимларга ўранган аёллар, вояга етмаган болалар изғийди. Улар — тиланчилар, йўлнинг шундоққина қатнов қисмида ҳар бир машина олдига келиб, сурбетларча садақа сўрайдилар. Ҳеч кимдан пул чиқмаса, одамларга қўрслик ва дағдаға қиладилар.
Испархон мавзесидаги чорраҳада ҳам кўпинча шундай ҳолатни кузатиш мумкин. Тўғри, баъзан кимлардир уларга дашном беради, йўл ҳаракати хавфсизлигига халақит бермасликка чақиради. Бироқ шу масалага бевосита масъул бўлган ЙҲХБ ходими эса ҳаммасини кўриб туриб, юзини четга буради. Оқи­батда ҳаракат хавфсизлигига халақит берувчи вазиятлар вужудга келади. Шаҳарнинг бошқа марказий чорраҳаларида ҳам тиланчиларнинг ҳеч кимдан тап тортмай одамлар ва автомобилларга ёпишиши кишини ажаблантиради.
Бу ҳақда маҳаллий газеталарда тан­қидий материаллар ҳам чиқиб туради. Жорий йилнинг август ойида “Наманганская правда” газетаси шаҳарни тиланчилар босиб кетаётганлиги ҳақида мақола чоп этди. Лекин ҳозиргача на шаҳар ҳокимлиги, на ички ишлар бўлими бунга муносабат билдирди. Улар ё умуман газета ўқимайдилар ёхуд матбуотга беписандлик билан қарашни одатга айлантиришган.
Шу ўринда жорий йил бошида қабул қилинган  “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғ­рисида”ги қонунда тиланчилик қилиш тақиқланганлигини ёдга олиш зарур. Унга кўра аэрапортда, вокзал, хиёбон, истироҳат боғлари, бозорлар, савдо мажмуалари, кўчалар, моддий ва маданий мерос объектлари жойлашган ҳудудларда, йўл­ларнинг қатнов қисми ва бошқа жамоат жойларида пул, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда бошқа моддий нарсалар беришни фаол тарзда сўраб, тиланчилик билан шуғулланиш ман этилган. Бироқ юқорида биз қаламга олган ҳолатлардан ҳуқуқ-тартибот органлари мазкур қонунни бажаришдан бўйин товламоқдалар, деган хулоса келиб чиқади. 
Шундай экан, тиланчилик билан пул топишни, жамоат тартибини бузишни ўзига касб қилиб олганларга ким чора кўради?
Хулоса ўрнида сарлавҳага чиққан саволга ўзимиз жавоб берсак. Агар мутасаддилар, айниқса, ички ишлар органлари ходимлари ўз вазифаларига виждонан ёндашиб, юқоридагидай қонунбузилиш ҳолатларига ўз вақтида чек қўйишса, бу муаммо ҳам ечим топар эди.
Нурбек АБДУЛЛАЕВ

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
“Бир тўйни кўриб, ҳавасим келди. 60 чоғли одам таклиф қилинган тўй, шу қадар гўзал ўтдики, бўларкану икки қуда келишиб, ихчамгина тўй қи...
01 янв 1970
Мамлакатимизнинг барча минтақаларида бўлгани каби Наманган шаҳрида ҳам кенг кўламда бунёдкорлик ва ободончилик ишлари олиб борилмоқда. Кў...