Ваъда ваъдалигича қолмайдими?

/
Бироқ ҳамма жойда ҳам ишлар кўнгилдагидек, деб айтиш қийин. Айрим мансабдор шахсларнинг амалдаги қонунчиликка зид равишда  депутатлар томонидан кўтарилган муаммоларга панжа орасидан қараш ҳоллари учрамоқда. Бу ўз-ўзидан қонунбузилиш ва муаммонинг янада катталашишига олиб келяпти.
Шу ўринда мисолларга мурожаат қилайлик. Избоскан туманида партиямиздан сайланган уч нафар депутат ҳокимият вакиллик органларида фаолият кўрсатмоқда. Улар партиямизнинг дастурий вазифалари ижросини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва қонунчилигимизга киритилган ўзгартишларни жамоатчиликка етказишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқдалар. Бироқ уларнинг ҳам муаммолари бор.
Халқ депутатлари Избоскан тумани Кенгаши депутати Донохон Ибрагимова сайлов округи ҳудудидаги ҳар бир муаммони ўз муаммоси, деб билади. Уни қийнаётган 2 та масала бор. “Бирлашган” МФЙдаги “Замон” кўчасида яшовчилар ичимлик суви муаммоси бўйича 2018 йилда унга мурожаат қилган эди. Депутат бу масалада масъул ташкилотларга чиқди. Қарангки, орадан бир йил ўтиб, яъни жорий йил бошида “Замон” кўчасига сув қувурлари етказилди.
Д.Ибрагимова сайловчилар ишончини оқлагандай бўлди. Аммо тўлиқ эмас. Чунки бошланган иш ҳамон якунига етмаяпти. Фуқаролар  қувурларга қачон сув келишини кутиб яшамоқда.
“Зарбдор” МФЙнинг “Қўшчинор” кўчасидаги хонадонларда яшовчи аҳолининг йўлларни асфальтлаш масаласида қилган арзи ҳам ҳавога учмоқда.Депутат сўровига жавоб битта: дастурга киритилди. Бироқ қачон? Бу саволга туман ободонлаштириш бош­қармаси раҳбарлари аниқлик киритиши лозим.   
Тумандаги 53-мактабгача таълим муассасасида 90 нафар кичкинтой тарбияланмоқда. МТМ биносининг таъмирталаблиги ота-оналарда эътироз уйғотмоқда. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зуҳра Комилова томонидан қилинган депутатлик сўрови ҳам натижа бермаяпти. Туман мактабгача таълим бўлими раҳбари Назирахон Қобулова бу масалада телефон орқали берган саволимизга 2021 йилда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан янгидан қурилади, дея қисқагина жавоб берди. Бунисига ҳам кўндик. Бироқ ваъда ваъдалигича қолмаса бўлди.
Хулоса қилиб айтганда, депутат сўрови бажарилиши шарт. Чунки унинг ортида халқнинг муаммоси, зарурати мавжуд.
Андижон вилоят кенгаши матбуот хизмати

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Истиқлол йилларида бутун мамлакатимизда бўлгани каби Бухоро шаҳрида ҳам улуғ аждодларимизнинг юксак истеъдоди билан бунёд этилган обидаларни асраб-...
01 янв 1970
Энг қизиғи, куз-қиш мавсуми, ҳатто баҳор ҳам ўтиб, ёз кириб келди-ю боғ дарвозаси ҳамон қулф!!!...
01 янв 1970
Таниқли тилшунос олим Рўзимбой Йўлдошев билан Урганч давлат университетида учрашдик....
01 янв 1970
Бугунги озод ва обод турмушнинг рангин манзараларини ўз кўзларим билан кўриш бахти менга насиб этмаган, — дейди Мардон бобо Маматқулов....