180 та фермер хўжалиги янги солиқ режимига ўтади

/
Бугунги кунда Бухоро вилоятида қўшилган қиймат солиқ тўловчилари 2 054 тани ташкил этади. Эътиборлиси, Президентимизнинг жорий йил 27 июндаги “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан жорий қилинган янги тартибга мувофиқ қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сони яна 2 205 тага кўпайиши кутилмоқда.
Шу ўринда айтиш лозимки, иқтисодиётимизнинг барча тармоқларида субъектлар қўшилган қиймат солиғини тўлаш занжирини бузмаса, қўшилган қиймат солиғи бирор-бир субъектга юк бўлмайди. Шу жаҳатдан барча жойларда бўлгани каби Бухоро вилоятида ҳам қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сонининг ошиши ҳудудда адолатли рақобат муҳитини яратишга хизмат қилади.
Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси ташаббуси билан Когон туманида 2019 йил 1 августдан бошлаб ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғи тўлашга ўтувчи фермер хўжаликлари раҳбарлари ва бухгалтерлари учун ташкиллаштирилган семинар-тренингда ҳам шу ҳақда сўз борди.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Когон туманидаги 180 та фермер хўжалиги, товарларни импорт қилувчи 23 та тадбиркор ҳамда 4 та автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларининг солиқ режими ўзгаради. Эндиликда улар ҳам қўшилган қиймат солиғи тўлашга ўтади.
— Айни пайтда Президентимизнинг жорий йил 27 июндаги “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, туманимиздаги қўшилган қиймат солиғи тўловига ўтувчи субъектларга янги солиқ тартибларини қўллашда амалий ёрдам кўрсатиш учун давлат солиқ инспекциясидан бириктирилган ходимлар тадбиркорлик субъектларига янги солиқ тартибларини қўллашда амалий ёрдам кўрсатмоқда, — дейди Когон туман ДСИ масъул ходими Ҳусниддин Тошев. — Бугунги семинарда фермер хўжаликлари раҳбарлари ва уларнинг бухгалтерларига малакали мутахассислар бир фермер хўжалиги мисолида пахта хомашёсини етиштириш учун ишлатилган товарлар (иш, хизматлар) учун тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олиш тартибини тушунтириб беришди.
— Фармонга мувофиқ, 2019 йил 1 августдан бошлаб, ягона ер солиғи тўловчиси ҳисобланган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилари ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтиши белгиланган, — дейди Когон тумани марказлаштирилган бухгалтерия маркази ҳисобчиси Дилрабо Маҳмудова. — Бугунги семинарда қўшилган қиймат солиғининг тўлақонли занжирини яратиш ва барча хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг шароитларни таъминлаш мақсадида жорий қилинган ушбу тартиб фермерларимиз фаолиятида ҳам ижобий кўрсаткичларни намоён этиши кўрсатиб берилди.
Семинар ўзаро мулоқот тарзида ўтди. Унда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олишди.
Бухоро вилояти ДСБ Матбуот хизмати 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
2005 йилда республикамизда яна бир тантана — Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллик тўйи ўтказилди. ...
01 янв 1970
Шунча оворагарчиликлардан сўнг қувончимнинг чеки кўринмасди. Афсуски, хурсандчилигим кўпга бормади....
01 янв 1970
Ҳар бир инсон оиласи, жамиятга нафи тегишини, ҳаётда ўз ўрнига эга бўлишни истайди....
01 янв 1970
Сўзимнинг аввалида гапнинг индаллосини айтиб қўя қолай. Китобдаги асосий асар “Ҳоким” қиссасини қизиқиб мутолаа қилдим. ...