Вазир хонандаларга ҳукуматнинг рухсатисиз куйлашни тақиқлади

/
Чеченистон маданият вазири Хож-Бауди Дааев ижтимоий тармоқларда юртдошлари томонидан машҳур бўлиб кетган чечен поп-хонандаларига ҳукуматнинг рухсатисиз қўшиқ куйлаши ва концерт беришини тақиқлади. “Грозный” телерадиокомпаниясида мусиқачилар билан бўлиб ўтган учрашув жараёнида бу ҳақда хабар қилинди.
Учрашувда таъкидланишича, сўнгги вақтларда YouTube “чечен урф-одатлари ва анъаналарини четлаб ўтиб” халқимиз олдида чиқиш қилаётган ўзини артист деб ҳисобловчилар учун майдонга айланиб қолди. Шунингдек, анъанавий чечен ансамбль ва ижрочилари “жаҳоннинг турли бурчакларида чечен маданияти ва гўзаллигини намоён қилаётганликлари — бу республика маданият вазирлигининг кўп йиллик меҳнатларининг самарасидир”. “Грозный” телебошловчисининг сўзларига кўра, айнан вазирлик томонидан ташкил этилган механизм туфайли чечен усули сақлаб қолинган, унда ортиқча бирор-бир нарса йўқ.
“Бугунги Чеченистон артистлари — бу миллий либос ва камтарона ижро. Ўзини ҳаваскор артистлар деб атовчилар эса юртимизда ўрнатилган меъёрлар доирасидан чиқиб кетишган”, — дейди кадр ортидан телеканал мухбири.
Маданият вазири ўз хонасида поп-ижрочиларидан бирининг иштирокидаги клипни томоша қилади ва бу клипда “бирорта ҳам сўз йўқлигини”, “бирорта ҳам нақорат йўқлигини” таъкидлайди. Унинг айтишича, агар кимдир артист бўлмоқчи бўлса, унда, албатта, вазирлик қошидаги махсус комиссия томонидан тасдиқланган репертуар бўлиши керак. Комиссия Чеченистон раҳбарининг топшириғига кўра ташкил этилган ва қўшиқ “мусиқаси ва сўзлари чечен маданиятига мос келиши”ни текширади. Комиссия томонидан расман маъқулланганидан кейингина қўшиқ оммага ҳавола қилиниши мумкин. 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Таълим. Шу сўз эшитилганида кўз ўнгимизда жонкуяр муаллиму меҳрибон муаллималар гавдаланади. ...
01 янв 1970
хорижда олий таълим олиб қайтган юртдошларимизнинг ўз билим ва салоҳиятини соҳалар тараққиёти учун татбиқ этишига кенг йўл очилди...
01 янв 1970
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасини диққат билан тингладим. Эътироф этиш керак, бу галги Мурожаатнома ҳам инсон...
01 янв 1970
Барча етук шоир ва адиблар сингари Бобур ҳам фақат алоҳида шахс тақдири билан эмас, балки бутун халқ маънавий, ахлоқий ҳаёти билан қизиққан....