Соғлом бола — юрт келажаги

/
Ҳаёт қувончи, дунёнинг шодлиги болалар билан, уларнинг кулгиси оламни мунаввар этади.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар кенгаши томонидан Яшнобод туманидаги 165-сонли мактабгача таълим муассасасида “Ҳар бир болага меҳр-мурувват” ойлиги доирасида “Соғлом бола — юрт келажаги” мавзусида тадбир ўтказилди.
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати, Тошкент шаҳар маданият бошқармаси, Яшнобод туман ҳокимлиги, туман халқ таълими, маданият бўлимлари вакиллари, партия фаоллари иштирок этишди.
Тадбир иштирокчилари боғчада яратилган замонавий шарт-шароитлар билан танишдилар. Учрашувда юртимиз фарзандларини соғлом ва баркамол қилиб вояга етказиш мақсадида мактабгача таълим муассасалари фаолиятига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, Юртбошимизнинг ҳаётбахш беш ташаббусида ҳам шу эзгу мақсадлар мужассам эканлиги алоҳида таъкидланди. Болажонларнинг соғлиғини асраб-авайлаш, уларни жисмонан чиниқтиришда жисмоний тарбиянинг ўрни беқиёс эканлиги, юртимизда болалар спортини ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани ҳақида сўз юритилди.
Шундан сўнг мазкур боғча тарбияланувчилари ўртасида “Қувноқ стартлар” мусобақаси ўтказилди. Болажонлар чаққон ва эпчиллиги, спортсеварлигини намоён қилиб, гуруҳларга бўлинган ҳолда “Арғамчи билан югуриш”, “Велоспорт”, “Копток билан югуриш”, “Арқон тортиш” каби шартлар бўйича беллашдилар. Шунингдек, жажжи спортсеварлар шахмат-шашка ўйини, расм чизиш, мозаика ясашга ҳам киришиб кетишди.
— Бугунги кунда муассасамизда тарбияланувчилар учун 100 тадан ортиқ китобларни ўз ичига олган кутубхона, рақс, гимнастика, шахмат-шашка, инглиз тили тўгараклари ишлаб турибди, — дейди мазкур МТМ мудири Наргиза Исмоилова. — Кичкинтойларнинг ёшига мос ўтказилган бу каби мусобақалар уларнинг саломатлигини мустаҳкамлашда, болажонларга эстетик завқ улашишда муҳим аҳамиятга эга.
Шахмат бўйича жаҳон чемпиони Ислом Синдаров, бокс устаси Абдуҳамид Ҳакимов, эшкак эшиш бўйича халқаро турнирлар ғолиблари томонидан ўтказилган маҳорат сабоқлари болажонларнинг спортга қизиқишини оширди.
Тадбир сўнггида партия фаоллари томонидан боғча тарбияланувчиларига совғалар тақдим қилинди.
Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,
Тошкент шаҳар кенгаши матбуот котиб
и  

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Шу кунларда мамлакатимизнинг барча шаҳар ва қишлоқларида истиқлолнинг чорак асрлик тўйини муносиб кутиб олиш учун қизғин саъй-ҳаракатлар давом этмо...
01 янв 1970
Яқинда йўлимиз тушиб, эрталаб соат 6:20 да «Қўйлиқ Марказ-2» шоҳбекатига бордик....
01 янв 1970
Сўнгги пайтларда амалдаги ҳайдовчилик гувоҳномалари янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштирилмоқда....
01 янв 1970
Тадбирларда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг олдини олиш йўллари ва бартараф этиш усуллари ҳақида батафсил маълумотлар бериб борилади.&nbs...