Бу кунларга етганлар бор…

/
Инсон азиз ва мукаррам бўлган бу жаннатмонанд юртда аждодлар хотираси ҳам муқаддасдир. Ўзбекистон «Адолат» СДП Фарғона вилоят кенгаши, Қувасой шаҳридаги сафдошларимиз ҳамда Фарғона шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси вакиллари Қувасой шаҳрида умргузаронлик қилаётган уруш фахрийси, 97 ёшни қаршилаган Орифжон ота Мўминов хонадонида бўлдилар.
Тарихнинг оғриқли кунларини хотирлаш, бугунги тинч ҳаётимиз қандай машаққатлар эвазига барпо этилганини ёдга олиш ҳар биримиз учун сабоқ бўлади, албатта. Шу мақсадда Орифжон ота билан дилдан суҳбатлашдилар ва уруш фахрийсига совғалар берилди. Меҳр ва эътибордан кўнгли тоғдай кўтарилган Орифжон ота дуога қўл очди ва бу ёруғ кунларга эришиш осон бўлмаганини кўзида ёш билан хотирлади.
Ориф ота 1922 йилда Қирғизистон Республикаси, Қадамжой туманида туғилган. Ўз ҳалол меҳнати билан Қизилқия кўмир конида 20 йилга яқин шахтёрлик билан рўзғор тебратди. Етишмовчилик, замон қийинчиликларини енгиб ўтиб, олти фарзанди олий маълумотли бўлиши учун зарур шарт-шароитлар яратишга ҳаракат қилди. Совуқ уруш хабари келганда биринчилар қатори жангга отланди. Жанг майдонларида ҳам оиласи, Ватан тинчлиги учун мардонавор курашишни ўз бурчи деб билди.
Бугунги кунда бу жасорати, улуғ хизматларининг роҳатини кўраётган Ориф ота элнинг ардоғида, 40 дан ортиқ неваралар, 20 га яқин чеваралар қуршовида пиру бадавлат бўлиб, умргузаронлик қилмоқда.
— Биз кексаларни ёдга олиб, насиҳатларимизга қулоқ тутиб, ёнимизда турган бу ёшларни кўриб, кўзим қувнайди, — дейди Орифжон ота. — Уларнинг меҳри ва эътиборидан янада қаддим кўтарилиб, ғайратим ортади. Айниқса, хонадонимга тез-тез келиб, кўнгил сўрайдиган “адолатчи”лардан жуда мамнунман. Менга депутат Мўйсинжон Меҳмонов ташаббуси билан 2016 йилдан буён тадбиркорлик корхонаси ҳисобидан қўшимча 1500 000 сўм ойлик нафақа тайинлангани ҳам катта эҳтиром ифодасидир.
Фаоллар яна кўплаб ижтимоий ва тиббий ҳимояга муҳтож кексалар, серфарзанд оилалар, эҳтиёжманд хонадонларга кириб, улар ҳолидан хабар олишди.
Умиджон САЙФУДДИНОВ,
Фарғона шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш
бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими терговчиси, лейтенант

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ҳурматли “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти ходимлари, “тўртинчи ҳокимият”нинг жонкуяр вакиллари!...
01 янв 1970
Юртимиз ёшларининг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш, уларда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш Ўзбекистон “Адолат” СДП фаолларини...
01 янв 1970
Конституция давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шаклланиш тартибини, суд тизимини белгилаб беради.&...
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида матбуот анжумани бўлиб ўтди....