Юртимизда наврўз шукуҳи

/
Она табиат уйғонди. Кун сайин яқинлашиб келаётган Наврўз айёми муносабати билан юртимизнинг барча ҳудудларида байрам сайиллари бошланди.
Жумладан, Тошкент вилояти Оҳангарон тумани “Янги ҳаёт” маҳалласининг яшилликка бурканган сўлим гўшасида Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва “Sevimli” телеканали ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир ҳақиқий байрам шодиёнасига айланди. Байрам тадбирида карнай-сурнай садолари остида меҳмонларнинг кутиб олиниши, фольклор жамоаларининг чиқишлари, миллий ҳунармандлик намуналари намойиши, дилларни яшнатган Наврўз шукуҳи барчага кўтаринки кайфият улашди. Сумалак, ош, ҳалим, шунингдек, баҳор неъматларидан тайёрланган кўк чучвара, кўк сомса сингари тансиқ таомлар байрам дастурхонини безади.
Она юрт, баҳор ва Наврўз мадҳида янграган куй-қўшиқлар, халқ сайли тадбирлари, “Ёр-ёр” ва “Ўланлар” айтишувлари, дорбозларнинг чиқишлари иштирокчиларга завқ-шавқ бағишлади.  

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
хорижда олий таълим олиб қайтган юртдошларимизнинг ўз билим ва салоҳиятини соҳалар тараққиёти учун татбиқ этишига кенг йўл очилди...
01 янв 1970
Илм — инсон онгу шуури, ақл-заковати, тафаккури ҳосиласи.
01 янв 1970
Бизга маълумки, инсон ҳуқуқларининг таъминланиши фуқароларнинг мурожаатларига доир қонун ҳужжатларига қатъий риоя этиш билан ҳам боғлиқ....
01 янв 1970
Алишер Навоий инсониятни улуғлаб ўтган, уни ҳаётнинг буюк бунёдкори деб таърифлаган ижодкор....