Инновацион ярмарка ташкил этилди

/
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилояти кенгаши томонидан “Талабаларнинг кичик инновацион корхонаси” лойиҳаси доирасида Гулистон давлат университети билан ҳамкорликда ёш олимлар ва инноваторлар иштирокида инновацион ярмарка ташкил этилди.
Олий ўқув юртларининг инновацион инфратузилмасини кучайтириш, ёшларнинг инновацион фаолиятга бўлган қизиқишлари ва интилишларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг инновацион фаоллигини ошириш, олий ўқув юртларининг илм-фан, саноат ва иқтисод билан алоқасини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган ушбу ярмаркада университет ўқитувчи ва талабалари билан бир қаторда вилоятнинг барча туманларидан иқтидорли ўқувчи-ёшлар ўзлари яратган инновацион ишланмалари билан фаол иштирок этишди.
— Бугунги ярмаркада гапирадиган, юрадиган робот чангютгич, ақлли тест доскаси ҳамда оддий қоғоздан ясалган машина каби ижодий ишларим билан қатнашдим, — дейди биз билан суҳбатда Оқолтин туманидаги 5-умумтаълим мактаби ўқувчиси, ярмарка қатнашчиси Нозимжон Мўйдинов. — Ишланмаларим ярмаркага ташриф буюрганларга маъқул келганидан жуда хурсанд бўлдим ва келажакда халқимиз оғирини енгил қиладиган кашфиётлар қилиб, юртимиз номини жаҳонга танитиш ниятим бор.
Ярмарканинг энг фаол иштирокчиларидан бири бўлган Мирзаобод туманидаги 26-умумтаълим мактаби ўқувчиси Орифжон Хўрозбоев ўқувчи-ёшлар ўртасида ўтказиладиган “Йилнинг энг ёш ихтирочиси” вилоят кўрик-танловининг “Роботтехника ва электрон ўйинчоқлар” йўналишида ҳамда Мирзаобод тумани мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган физика фанидан кўргазмали қуроллар кўрик-танловида фахрли биринчи ўринни эгаллаган. Шунингдек, у “Йилнинг энг ёш ихтирочиси” республика кўрик-танловининг махсус сертификати билан тақдирланган. — Ярмаркада 3 та ижодий ишим ва 8 та лойиҳамни тақдим этдим, — дейди ёш ихтирочи. — Деҳқонларимизга қулайлик яратиш, қўл меҳнатини енгиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган “Механик томорқа” номли лойиҳам партия фаоллари ва депутатларида катта қизиқиш уйғотди. Ушбу лойиҳамни янада мукаммаллаштиришда ҳомийлик ёрдами кўрсатиш ниятини билдиришгани мени янада руҳлантирди.
Лойиҳа доирасида Гулистон давлат университетининг мажлислар залида ташкил этилган тадбирда ҳозирда ҳар қандай давлатнинг жаҳон бозорида рақобатбардошлиги биринчи ўринда мунтазам янгиланиб турган замонавий технологияларни ўзлаштиришга қодир юксак билим ва интизомли ишчи кучини доимий равишда тайёрлашга боғлиқ эканлиги алоҳида айтиб ўтилди.
Тадбир сўнггида лойиҳа доирасида ташкил этилган ярмаркада ўз ижодий ишларини тақдим этган иштирокчиларга вилоят партия кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.
Шуҳратжон ҲАСАНОВ,
Сирдарё вилояти кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Бугун ижтимоий тармоқларда бир хил рекламага дуч келасиз: “Ёшлар, фалон давлатга бориб, имтиҳонсиз ўқишга киринг...” ...
01 янв 1970
Х инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркасига тайёргарлик доирасида инновацион ғояларнинг тақдимот кўргазмаси бўлиб ўтди....
01 янв 1970
Юртимизга келиб-кетувчи меҳмонлар кўп. Айниқса, кейинги икки йил ичида улар сони янада ошди....
01 янв 1970
Инсон ақлу заковати беқиёс. Баъзи инсонларнинг кашфиётлари, бунёдкорликлари, амалга оширган ишларига, ақлий салоҳиятига таҳсин ўқийсан....