Ички йўл таъмирланди

/
Яқинда таҳририятга «Мумтоз» 2-тор кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар номидан Тамара Бочкарёва миннатдорлик мактубини йўллади. Унда қайд этилишича, таҳририят аралашуви ва назоратидан кейин йўлга тўлиқ афсальт қопламаси ётқизилган. Бу, ўз навбатида, автомобилларнинг ҳам, пиёдаларнинг ҳам хавфсиз ҳаракатланишига хизмат қилмоқда.
Мамлакатимизда барпо этилаётган фуқаролик жамиятида одамлар дарду ташвиши билан яшаш ҳар бир мутасадди раҳбарнинг вазифаcи этиб белгиланган. Бироқ жойларда юртдошларимизни қийнаб келаётган муаммоларга панжа орасидан қараб келаётган раҳбарлар ҳам, афсуски, йўқ эмас.
Қайд этиш жоизки, айрим мутасаддилар томонидан фуқаролар мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқишда сансоларликларга йўл қўйиш, жойларда мавжуд камчилик ва нуқсонларни кўриб-кўрмасликка олиш ҳолатлари ҳам учраб туради. Жумладан, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани «Мумтоз» МФЙ, «Мумтоз» 2-тор кўчасида яшаётган фуқаролар таъмирталаб йўлни тартибга солиш юзасидан шаҳар ва туман ҳокимлигига йиллар давомида қилган мурожаатлари жавобсиз қолган. Уларнинг «Адолат» газетасига ёзган шикоят-аризалари эса таҳририят мухбири томонидан ўрганилиб, газетанинг 2017 йил 7 апрель, 14-сонида кўча ҳолати акс этган «Йўлда сузаётган автомобиллар» сарлавҳали мақола чоп этилди. Унда маҳалла ички йўлларининг аҳволи жуда ачинарли эканлиги таъкидланган. Хусусан, ушбу йўл ёғингарчилик мавсумида сувга тўлиб тошиши, йўловчилар ва автомобиллар ана шу кўлмаклардан «сузиб» ўтишларига тўғри келиши танқид қилинган эди.
Бироқ мақола газетада чоп этилгандан сўнг ҳам мазкур ишга жавобгар Тошкент шаҳар ва Яшнобод туман ҳокимлиги мутасаддиларидан қаламга олинган манзилдаги муаммони бартараф этиш бўйича бирон-бир жўяли жавоб олмадик.
Газетамизнинг 2017 йил 2 июнь, 22-сонида чоп этилган “Эътиборсизлик қачонгача давом этади?” cарлавҳали мақолада ҳам ушбу муаммоли мурожаат ва чиқишга нисбатан тегишли ташкилот раҳбарлари томонидан муносабат билдиришда сусткашликка йўл қўйилаётгани борасида сўз юритилгандик.
Яна бир марта мавзуга қайтганимиздан сўнг Тошкент шаҳар ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғи А.Р.Каримов имзоси билан «Мурожаатда сўралган “Мумтоз” 2-тор кўчаси манзилли дастурга киритилган бўлиб, 2017 йил III чорагида туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан жорий таъмирлаб берилади» мазмунида жавоб йўлланди.
Яқинда таҳририятимизга «Мумтоз» 2-тор кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар номидан Тамара Бочкарёва миннатдорлик мактуби йўллади. Унда қайд этилишича, таҳририят аралашуви ва назоратидан кейин йўлга тўлиқ афсальт қопламаси ётқизилган. Бу, ўз навбатида, автомобилларнинг ҳам, пиёдаларнинг ҳам хавфсиз ҳаракатланишига хизмат қилмоқда.
— Маҳалламиз ички йўлининг таъмирланиши натижасида кўчамиз янада чирой очди, — дейди Тамара Бочкарёва ўз номасида. — Бундан маҳалла аҳли, айниқса, қариялар миннатдормиз. Ёмғирли кунларда ҳам кўчада автоуловда бемалол ҳаракатланиш мумкин. Сув тўпланиб қоладиган чуқурлар энди йўқ. Хусусан, жонкуяр журналист Саодат Cодиқовага «Мумтоз» 2-тор кўчасида яшаётган барча фуқаролар номидан ўз ташаккуримизни изҳор қиламиз.
Таъкидлаш жоизки, Тошкент шаҳрида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш ва маҳаллалар қиёфасини ўзгартириш бўйича катта ҳажмдаги ишлар олиб борилмоқда. Ички йўлларни қайта қуриш ва таъмирлашга қаратилаётган алоҳида эътибор ҳам маҳаллаларимизнинг йўллари равон бўлиши, энг муҳими, аҳолига қулай шароитлар яратишга хизмат қилади.
Таҳририят

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Инсонлар азалдан ёлғон ишлатади. Бу баъзан шароит тақозоси бўлса, айрим ҳолларда тарбия натижаси ҳисобланади....
01 янв 1970
Барчамизга маълумки, яқинда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганига 25 йил тўлади....
01 янв 1970
Инсоният ўз ақли, меҳнати, билим ва иқтидори билан янгидан-янги чўққиларни забт этаяпти, мисли кўрилмаган кашфиётларга қўл урмоқда. ...
01 янв 1970
Энг қизиғи, куз-қиш мавсуми, ҳатто баҳор ҳам ўтиб, ёз кириб келди-ю боғ дарвозаси ҳамон қулф!!!...