Зулфия қизи бўлдим...

/
Мен ўзимни, юртимиздаги барча ёшлар қатори, дунёдаги энг бахтли инсонлардан бириман, деб айта оламан Бугун мамлакатимизда ёшларнинг ўз имкониятини эркин намоён қила олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Ана шундай имкониятлардан фойдаланган ҳолда турли кўрик-танлов ва фестивалларда мунтазам иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаб келмоқдаман.
2012 йилда “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг амалий санъат йўналиши бўйича вилоят босқичида I ўринни эгалладим. 2013 йил Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳомийлигидаги “Камалак” болалар ташкилоти томонидан ўтказилган “Камалак билимдонлари” кўрик-танловининг республика босқичида тақдирландим.
2014 йил Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва UNFPAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан ўтказилган 5 кунлик театр ҳақидаги билимларга асосланган мураббийларни машқ қилдириш курсини муваффақиятли тугатиб, сертификат олишга эришдим.
2016 йилда Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан ўтказилган “Француз тилидаги театрлашган саҳна кўринишлар” танловининг республика босқичида қатнашиб, “Энг яхши актриса” номинацияси билан мукофотландим.
Ўтган йили Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидаги бошланғич ташкилот сардорлари ўртасида ўтказилган “Йил сардори” кўрик-танловининг республика босқичида фахрли I ўринга сазовор бўлдим. Шунингдек, Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидаги бошланғич ташкилот сардорларининг республика форуми доирасида “Сеҳрли қалам” расмлар танловида ғолибликни қўлга киритдим. “Камалак билимдонлари” кўрик-танловининг республика босқичида фахрий ёрлиқ билан тақдирландим.
Мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан ўтказилган “Ватанимга дил изҳори!” акциясининг республика босқичида ғолибликка эришганим ҳам мени янада кўпроқ билимларни пухта эгаллаш ва изланишга ундади.
Ўқиб-ўрганишлар давомида турли мавзудаги маьнавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий тадбирлар сценарийларига муаллифлик қилиб келмоқдаман. Нотиқлик, сухандонлик сaнъaтига ҳам жуда қизиқаман, бу борада пухта билимга эга бўлишга интилмоқдаман.
Ёшлигимдан спортнинг волейбол, қўл тўпи ва стол тенниси турларига жуда қизиқаман, шу йўналишларда мактаб, лицей, шаҳар ва вилоят мусобақаларида доимо қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллаб келмоқдаман. Шунингдек, турли мавзудаги мақола ва шеърларим маҳаллий ҳамда марказий нашрларда эълон қилинган.
Таълим муассасамизда устозларим ёрдамида “Ёш нотиқ ва журналист” тўгарагини ташкил этганман, машғулотларда ўқувчи-ёшларда нотиқлик, эркин фикрлаш кўникмаларини, жамоат жойларида, таълим муассасасида шарқона одоб-ахлоқ қоидаларига, кийиниш ва муомала маданиятига риоя қилиш каби хислатларни шакллантиришга эътибор қаратилмоқда.
Айни пайтда Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят кенгаши қошида фаолият юритаётган “Адолат жилғалари” ёшлар ижодий клубида фаол иштирок этаётганим ҳам билим ва қобилиятимни ўстиришга кўмак бераяпти.
2017 йил ҳаётимдаги энг бахтли ва қувончли йил бўлди. Чунки мен бу йил Зулфия номидаги Давлат мукофотига маданият йўналиши бўйича сазовор бўлдим. Айниқса, бу юксак мукофотни хурматли Президентимиз қўлидан олиш менга чексиз шараф ва шу билан биргаликда юксак масъулият ҳиссини бағишлади. Мен Зулфияхоним қизиман. Ўзбек қизи учун бундан ортиқ бахт борми!..
Рухсора МАШАРИПОВА,
Урганч давлат университети қошидаги 2-сон академик лицей ўқувчиси,
Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
“Tashkent city”нинг қурилиш майдонига журналистлар учун пресс-тур ташкил этилди
01 янв 1970
Суд-ҳуқуқ соҳасида адолат тарозиси олдида ҳақнинг ҳақ, ноҳақнинг ноҳақ эканлиги ҳақида давлат номидан холис якуний сўзни айтувчи машаққатли касблар...
01 янв 1970
Пайшанба — Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш профилактика куни
01 янв 1970
Давлат идорасига мурожаат йўллаган фуқаро қонун устуворлигига ишонч ҳосил қилиб, асослантирилган жавоб олишни кутади. ...