Болаларни назоратсиз қолдирманг!

/
Ҳар йили куз-қиш фаслларида ҳаво ҳарорати кескин пасайиши оқибатида нафақат уй-жойларни иситиш масаласи долзарб аҳамият касб этади, балки айрим инсонларнинг бепарволиги сабабли ёнғин содир бўлиш хавфи янада ортишига кўп бора гувоҳ бўлганмиз. Энг ачинарлиси, аксарият ҳолларда ёнғинларнинг келиб чиқишига эътиборсизлик сабаб бўлади.
Чунончи, оилаларда болаларга гугурт, газ, оловдан фойдаланиш борасида етарли даражада тушунтириш берилмаслиги, болалар ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида маълумотга эга бўлмаслиги туфайли юзага келаётган фожиалар, афсуски, учраб туриши ташвишли ҳолдир.
Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан жойларда ишчилар, хизматчилар, таълим муассасалари ўқувчилари ва аҳоли ўртасида ёнғинга қарши тарғибот ўтказиш ва ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллашни ўргатиш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу учрашув ва тадбирларда ёнғинларнинг келиб чиқиш сабаб ва оқибатлари акс эттирилган кўргазмали суратлар намойиш этилади, ёнғиннинг олдини олиш бўйича кенг миқёсда тушунтириш ишлари ўтказилади. Бироқ шунга қарамай, болалар иштирокидаги ёнғинларнинг сони қисқараётгани йўқ.
Катталар томонидан вақтида олиб ташланмаган чиқиндилар, тўпланиб қолган хазонлар ўйинқароқ, шўх болалар диққатини ўзига жалб этиши кўпчиликка маълум. Айнан шундай жойларда бепарволик туфайли ёнғин келиб чиқмоқда.
Шу ўринда бир мисол келтирсак. Тошкент шаҳри, Чилонзор туманидаги уйлар орасида турган гаражларда ёнғин содир бўлган. Айниқланишича, умумтаълим мактабидан қайтаётган болалар гаражлар орасида йиғилиб қолган қуруқ ўт ва шох-шаббаларни ёқиб юборган. Аланга катталашиб, натижада битта гараждаги автомашина ёниб кетган. Кўриниб турибдики, бу фожиага болаларни назорат қилмаслик сабаб бўлган.
Фалокат оёқ остида, деб бежиз айтишмайди. Агарда доимо ҳушёрликни йўқотмасак, вақтида қуруқ ўт ва шох-шаббаларни олиб ташласак, болаларимизни тозалик ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишга ўргатсак, муаммо туғилишига йўл қўймаган бўламиз.
А.РАҲИМЖОНОВ,
Чилонзор тумани ИИБ ЁХБ инспектори, сержант

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Элликқалъа туманида амалга оширилаётган бунёдкорлик ва яратувчилик ишларида ҳам намоён бўлмоқда....
01 янв 1970
“Бирор нарсага ружу қўйишнинг, мутеликнинг оқибати нималигини биласизми? Мен биламан, кўрганман, ҳис қиламан. Ожизликни-чи, яқин инсонинг қий...
01 янв 1970
Асосий қонунимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият сифатида улуғланган....
01 янв 1970
Газета — халқ минбари. Биз халқ депутатлари туман Кенгаши депутатининг мақоласини чоп этдик. ...