Азалий қадриятлар замирида хайру саховат

/
Қарши шаҳрида етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган турар-жой биноси фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, аҳолининг фаровон турмуш кечириши учун қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Бу жараёнда, айниқса, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг жамиятдан муносиб ўрин эгаллаши учун шароит яратиш давлат сиёсати даражасига кўтарилгани халқимизга хос азалий юксак фазилатларнинг ёрқин ифодасидир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар-жойлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларни янги босқичда давом эттиришда муҳим омил бўлмоқда.
Вилоят ҳокимлиги, бир қатор ҳомий ташкилотлар ва тадбиркорлар ташаббуси билан қисқа муддатда барпо этилган мазкур турар-жой биноси учта икки хонали ва йигирма еттита бир хонали хонадондан иборат бўлиб, барчаси замонавий жиҳозланган.
– Айни пайтда бу турар-жойда маънавият ва маърифат хонаси, тренажёрлар ва бошқа турли анжомлар билан жиҳозланган спорт зали ҳам мавжуд, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қашқадарё вилояти бўлими раиси Шермамат Ражабов. – Бино ташқарисида ёзги айвон ва иссиқхона учун ер ажратилган. Шунингдек, бу ердаги тикувчилик цехи ва гўзаллик салони хонадон эгаларини иш билан таъминлашга хизмат қилади.
Тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими З.Рўзиев сўзга чиқди.
Ў.БАРОТОВ,
ЎзА мухбири
Жамшид НОРҚОБИЛОВ (ЎзА) олган суратлар
 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Оловуддин Муҳаммаднинг ишончли бекларидан бири Инонжхон Жалолиддинга қипчоқ беклари томонидан суиқасд тайёрланаётгани ҳақидаги хабарни етказади....
01 янв 1970
Баъзан оддий бир қўшиқ ҳам инсон қалбига илҳом бахш этиши, кўнгилларда бир олам туйғуларни жўш урдириши мумкин экан....
01 янв 1970
Хусусан, участка сайлов комиссиялари жойлашган бинолар қуйидагилар билан жиҳозланган бўлиши лозимлиги таъкидланган: ...
01 янв 1970
Шу кунларда Музработ туманидаги учта маҳаллада бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда....