Муборак рамазон ҳайити – эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат байрами

/
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 1 июлдаги "Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарори муборак Рамазон ойини кўтаринки руҳда ўтказиб, эмин-эркин ибодатда бўлган барча юртдошларимизни беҳад мамнун этди.
Қарорда таъкидлаб ўтилганидек, муборак Рамазон ҳайитининг маънавий ҳаётимизда эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат каби олижаноб қадриятларни қарор топтиришдаги ўрни ва аҳамияти беқиёс. Юртбошимиз раҳнамолигида миллий-диний анъаналаримиз асраб-авайланиб, улуғланиб келинмоқда. Маънавий қадриятларимиз юксалмоқда. Мазкур қарор бу борадаги эзгу ишларнинг узвий давомидир. Юртдошларимиз Рамазон ҳайитини муносиб тарзда, кўтаринки кайфиятда ўтказишлари учун дастуриламал бўлиб хизмат қилган бу қарорга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2016 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 6 июль, чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини эътиборга олиб, 2016 йил 6 июль дам олиш куни деб белгилангани нафақат мўмин-мусулмонлар, балки мамлакатимизда истиқомат қилувчи 130 дан ортиқ миллат ва элат вакилларига ҳам катта қувонч бағишлади. Муборак айём юртимиз бўйлаб кенг нишонланди.
Яратганга шукроналар бўлсинки, бу йилги фазилатли онлар, раҳмат ва мағфират ойи — Рамазони шариф диёримизда ҳар қачонгидан-да файзли ва тароватли ўтди. Кундузлари соим (рўзадор) бўлган юртдошларимиз, кечалари қоим бўлиб жомеъ масжидларимизда таровиҳ намозларини хотиржам адо этишди. Дуолар мустажоб бўладиган ғанимат лаҳзаларда юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, дастурхонимиз тўкинлигини сўраб, дуолар қилишди.
Аллоҳга беадад шукроналар бўлсинки, ушбу ойнинг интиҳоси ўлароқ муборак ҳайит байрамини тинчлик, меҳру оқибат, ўзаро ҳамжиҳатлик, ҳиммат ва саховат каби анъаналаримиз тобора мустаҳкам қарор топаётган бир шароитда, кўтаринки кайфият билан ўтказдик.
Муборак ой бошланиши арафасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарори эълон қилинган эди. Бундан барчамизнинг кўнглимиз хушнуд бўлганди. Зотан, қарорда Рамазон ойининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширишга қатор мутасадди ташкилотлар жалб этилганди. Буларнинг барчаси халқимизнинг хурсандчилигига янада хурсандчилик бахш этди. Мазкур қарорда ўз ифодасини топган эзгу ишлар Рамазон ойи диёримизда янада шукуҳли ва кўтаринки руҳда ўтишига асосий омил бўлиб хизмат қилди. Албатта, бугунги эмин-эркин ибодат қилишимизга мамлакатимиздаги осойишталик сабаб бўлаётгани, бунинг учун аввало, Яратганга беҳисоб шукрлар айтишимиз, қолаверса, тинчлик, барқарорликнинг қадри қанчалик муҳимлигини ҳар бир киши чин дилдан ҳис этмоғи зарур.
Маълумки, Рамазони шариф катталарга ҳурмат, кичикларга иззат ойи ҳамдир. Шунингдек, бу ой халқимиз ардоқлаган саховат, меҳр-мурувват каби асрлар оша амал қилиб келаётган бобомерос қадриятларимизга алоҳида эътибор қаратиладиган ойдир. Албатта, бундан хайр-саховат фақат шу ойда қилиниши керак, деган маъно чиқмайди. Яъни, саховат мавсумий қадрият эмас. Бироқ муқаддас китобларда Рамазонда қилинадиган ҳар қандай эзгу амаллар, жумладан, хайру саховат ишларига ҳам бошқа ойлардагидан кўра, бир неча ҳисса кўпроқ ажр берилиши қайта-қайта таъкидланади, шунга кўра кишиларда бу ойда савобли ишларни ҳар қачонгиданда кўпроқ қилишга интилиш майли янада ортади. Бир ой давомида фақат яхши ниятда, яхши амалда бўлган кишиларнинг рўзадан кейинги ойларда ҳам бундай яхшиликларда бардавом бўлишлари табиийдир.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, бу йилги Рамазон ҳайити "Соғлом она ва бола йили"да нишонлангани янада қувончлидир. Чунки давлатимиз томонидан она ва бола саломатлиги ҳамда жамият ҳаётида тутган ўрни юқори эканини инобатга олиб, уларга катта ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Ушбу муборак кунларда соҳа мутахассислари, хусусан, имом-хатиблар, уламолар томонидан юртдошларимизга она ва бола ўртасидаги тарбия ва муомала муносабатлари, бу икки нозик хилқатнинг ҳам руҳан, ҳам жисмонан саломатлиги жамият тараққиётининг асосий омили экани том маънода етказилгани ҳам аҳамиятлидир.
Муҳтарам юртдошлар! Ҳайит байрамига соғ-омон етиб келиб, юртимиз бўйлаб кенг нишонлаганимиз учун Аллоҳ таолога шукрона айтиб, янада ҳамжиҳат бўлиб яшашга интилайлик. Яратган парвардигор барчамизнинг хонадонларимизга, жонажон юртимиз Ўзбекистонга тинчлик-хотиржамлик, қут-барака ато қилсин, бошимиз узра меҳр-оқибат ва илму маърифат нурлари ёғилаверсин.
Абдураззоқ ҳожи ЮНУСОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари
Winter 06:23, 14 октября 2016
That's the peerfct insight in a thread like this.
Mildred 22:22, 17 октября 2016
Ab fab my goldoy man.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Инсон ўз ҳаёти, тақдирини ўзгартириб, уни мушкул аҳволга солаётган “далил”дан устун чиқиш учун нима қилиши керак? ...
01 янв 1970
Мамлакатимизда интернетдан фойдаланувчилар сони жадаллик билан ўсиб бормоқда
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган “Хотира дарси” Фарғона вилояти таълим му...
01 янв 1970
Ҳар қандай давлатнинг мустақиллиги, халқнинг эрки унинг ўз армияси, Қуролли Кучлари томонидан ҳимоя қилиниши керак....