Ўқувчилар маънавияти ва кийиниш маданияти жамоатчилик эътиборида

/
Бугунги кунда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Таълим муассасаларида ижтимоий тенглик” ижтимоий лойиҳаси амалиётга кенг татбиқ этилаётганлиги ва жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланаётганлиги эътиборга молик.
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда “Адолат” СДПнинг фаол иштирокини таъминлаш, партиянинг ёшлар сиёсатига доир ғояларини рўёбга чиқариш, умумтаълим мактабларидаги ички тартиб-қоидаларни янада мустаҳкамлаш, ўқувчиларнинг кийиниш маданиятини юксалтириш, мақсадсиз пул йиғимларига чек қўйиш ҳамда мактаб ҳаётида жамоатчиликнинг роли самарадорлигини таъминлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Андижон шаҳридаги 30-умумий ўрта таълим мактабида маҳаллий Кенгаш депутатлари, маҳалла фаоллари, ота-оналар ва ёшлар иштирокида жорий йилнинг май ойида ўтказилган “Ўқувчилар маънавияти ва кийиниш маданияти” мавзусидаги давра суҳбати айни шу мавзуга бағишланди. Дастлаб иштирокчилар ўқувчилар томонидан тайёрланган “Мактабимиз формаси”, деб номланган кўргазма билан танишдилар.
Тадбирда таъкидланганидек, таълимга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаган ҳолда унинг самарали бажарилишида муносиб иштирок этиш, таълим муассасаларида ижтимоий тенгликни таъминлаш, ўқув синфларида ўқувчилар сонини оптималлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, мактаб ўқувчилари орасида ижтимоий тенгликни таъминлаш ва бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш зарур. Партиямизнинг Сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ижроси ҳам ана шундай амалий ишларни талаб этади.
Айни вақтда ўқувчилар маънавиятини юксалтиришда кийиниш маданиятига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг учун мактабдан ташқари оила ва маҳаллада ҳам бу борада тарғибот-тушунтириш ишларини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқдир.
— Мактабда ижтимоий тенглик масаласи чиндан ҳам долзарб аҳамиятга эга, — дейди “Нуроний” жамғармаси Андижон шаҳар бўлими ёшлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари Қодиржон Абдураҳимов. — Чунки ёшлар тарбияси борасида таълим муассасалари, оилада ота-оналардан тортиб маҳалла фаолларигача доимо биргаликда ишлаши зарур. Фарзандларимизни бир кун ҳам эътибордан четда қолдириб бўлмайди.
Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда жойларда тарғибот-тушунтириш ишларини йўлга қўйди. Кенг жамоатчилик иштирокида Андижон шаҳри, Избоскан, Марҳамат, Бўз, Булоқбоши ва Олтинкўл туманларида кўргазмали семинарлар ташкил этилди. Бунда жойлардаги таълим муассасалари, ўзини ўзи бошқариш органлари ва хотин-қизлар қўмиталари билан ҳамкорлик ўз самарасини берди.
Давра суҳбати якунида ўқувчиларнинг маънавиятини юксалтириш ва кийиниш маданиятига доимий эътибор қаратишни тарғиб қилишда кенг жамоатчиликнинг ташаббускорлигини янада оширишга доир тавсиялар ишлаб чиқилди.
Тадбир доирасида Мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишланган “Менинг юртим” мавзусидаги расмлар танлови ҳам кўпчиликда қизиқиш уйғотди. Ўқувчиларнинг ижод намуналари бугунги ёшларнинг дунёқараши юксалиб бораётгани, уларнинг мустақиллигимизни чексиз қадрлашлари, келажагимизга бўлган ишончини акс эттирди.
Акбаржон НАЗАРОВ,
Андижон вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
“Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва ишбилармонлик...
01 янв 1970
Миллий қонунчиликка биноан давлат болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлайди, уларни ҳимоя қилади, шунингдек, ота-оналардан вояга етмаган фар...
01 янв 1970
Инсоннинг бу ёруғ оламдаги ҳаёти унинг учун бир синов. Умр синови. Бу синов ҳар кимда ҳар хил кечади....