«Ватанни сев, тупроўини ўп...»

/
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида олий ўқув юртлари талабалари, ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган республика “Иншолар танлови”нинг қуйи босқичларида ёшларнинг юксак маънавияти, Ватанимизнинг ҳар бир қарич ерини севиб-ардоқлаши намоён бўлмоқда.
Тошкент ирригация ва мелиорация, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат, Тошкент иқтисодиёт институти ҳамда бошқа шу каби бир қатор таълим муассасаларида ўтказилган иншолар танловида иштирок этган талаба-ёшлар Ватанга бўлган меҳр-муҳаббати, юртимизда кечаётган ислоҳотларга фаол муносабати, мустақиллигимизни мустаҳкамлашга ҳисса қўшишга интилишлари кучли эканлигини, ўз орзу-мақсадларини самимий ифодаладилар.
— Она юртнинг олтин водийлари, сўлим гўшалари, мусаффо осмони, тупроғи, табиати ҳар бир киши учун муқаддас. Мен ҳам Ўзбекистон деб аталмиш жаннатмонанд юртнинг фарзанди эканман, унинг ўтмиши, бугуни ва келажагининг бир бўлаги сифатида барча жабҳада олиб борилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини туяман, — дейди Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаси Саодат Султонова, — Президентимиз томонидан кўрсатилаётган доимий эътибор ва ғамхўрлик ёш авлод зиммасига залворли масъулият юклайди, ёшлардан халқимиз олдида турган юксак мақсадларга эришишда янада фаоллик кўрсатишни талаб этади.
Албатта, бу каби танловларнинг ўтказилиши ижтимоий-сиёсий фаол, қатъий ҳаётий позицияга, кенг дунёқараш ва чуқур билимга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Шунингдек, Фарғона вилоятидаги бир қатор олий ўқув юртлари талабалари ўртасида ўтказилган иншолар танловида ҳам ёшларимизнинг бахтиёр мамлакатнинг бахтли фарзандлари эканлигидан чексиз фахрланиши, ватанпарварлиги, юртимизнинг гуллаб-яшнаши, равнақи, буюк келажаги йўлида бор куч-ғайратини сафарбар этиши, интеллектуал салоҳияти яққол акс этди.
Феруз ЖЎРАЕВ,
«Adolat» мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Самарқандда қиймати 47 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳанинг биринчи навбати ишга тушди....
01 янв 1970
Конституция давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шаклланиш тартибини, суд тизимини белгилаб беради.&...
01 янв 1970
“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”га асосан аҳолинин...
01 янв 1970
124 дона “Coca-cola” ва 210 дона “Fanta” контрафакт ичимликлари, 1 дона кислород баллони, турли кимёвий аралашмалар ва бошқ...