Ўзбекистон – бахтли аёллар юрти

/
Тошкентда ўтказилган “Мамлакатнинг демократик янгиланиши ҳамда модернизациясида аёлларнинг роли: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт” мавзуидаги халқаро конференция иштирокчилари 8 ноябрь куни Самарқандга ташриф буюрди.
Меҳмонлар дастлаб Ислом Каримов мақбара мажмуасини зиёрат қилди. Бу ерда қисқа вақтда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, зиёратчилар учун яратилган шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
– Юртингиз ҳаёти, аёлларнинг турмуш тарзини кузатиб, хотин-қизларнинг жамиятдаги фаол иштирокини таъминлашда Ўзбекистон тажрибаси ҳар қандай давлатда асқотишига амин бўлдим, — дейди Афғонистон хотин-қизлар масалалари бўйича вазири Дилбар Назарий. — Тинч ва фаровон ҳаётда ўз ўрнига эга бўлиб, жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган ўзбек аёлларига ҳавасим келди. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилиб, у кишининг афғон муаммосини халқаро миқёсга олиб чиққани, бизнинг диёримизда ҳам тинчликни таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларини ёд этдим. Президент Шавкат Мирзиёев ҳам Афғонистонда тинчлик ва осойишталикни ўрнатиш йўлида амалий саъй-ҳаракатлар кўрсатаётганини халқимиз қадрлайди. Боболарим юрти бўлган азиз Самарқанд тупроғида дуо қилдимки, бизнинг юртимиз ҳам мана шундай тинчлик ва осойишталикка эришсин.
Конференция иштирокчилари Амир Темур мақбараси, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Хўжа Дониёр зиёратгоҳи ва Регистон майдонида бўлиб, аждодларимиздан мерос тарихий-маданий объектлар билан яқиндан танишди.
— Самарқанд доимо жаҳон аҳлини ўзига ром этиб келади, — дейди конференция иштирокчиси, ЕХҲТнинг гендер масалалари бўйича махсус вакили Мелани Вервир хоним. — Чунки, унинг бетакрор табиати, тарихий обидалари, бебаҳо маданияти кишини оҳанрабодек ўзига тортади. Қадимий давлатчилик тарихига эга бу масканда ҳар бир соҳа ривож топган. Энг муҳими, бу анъана юртингизда муносиб давом этмоқда. Айниқса, Мирзо Улуғбек расадхонаси менда жуда катта таассурот қолдирди. Ўша даврда илм-фанда бундай юксак натижага эришиш – улкан салоҳиятдир. Бундай бебаҳо меросга эга юртга ҳар доим қизиқиш юқори бўлади.
Ғ.ҲАСАНОВ,
ЎзА мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Алига ҳам, Валига ҳам сарфланган харажат фермернинг айланма маблағини тўлдириши мумкин эди, бироқ......
01 янв 1970
Ўзбекистон катта сиёсий жараён – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлигига ўтказилади...
01 янв 1970
Қачон давлат қудратли бўлади, қачонки, халқ фаровон бўлса, қачон халқ фаровон бўлади, қачонки, у кузатувчи эмас, ислоҳотларнинг иштирокчисига айлан...
01 янв 1970
Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлиги барча соҳаларда изчил ривожланиб бормоқда.