Семинар-тренинглар уюшқоқлик билан ўтказилади

/
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида ўтказилган навбатдаги онлайн-семинар жойларда участка сайлов комиссиялари аъзолари учун ҳудудий семинар-тренингларни уюшқоқлик билан ташкил этиш масалаларига бағишланди.
Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган семинар-тренингни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов бошқарди.
Тадбирда Марказий, округ сайлов комиссияси аъзолари, депутатлар, сайлов ҳуқуқи соҳаси бўйича олим ва мутахассислар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Қайд этилганидек, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 14-моддасига мувофиқ, Марказий сайлов комиссияси сайлов комиссиялари фаолиятнини йўналтириб боради. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги бўйича билимларини мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини умумэътироф этилган демократик тамойиллар асосида уюшқоқлик билан ўтказишни таъминлаш мақсадида Марказий сайлов комиссияси томонидан шу йилнинг 13 октябрида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган семинар-тренинглар ўтказиш тўғрисида”ги қарор қабул қилинган.
Мазкур қарор асосида участка сайлов комиссиялари фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган республика ҳамда ҳудудлар миқёсида семинар-тренинглар ўтказилишига оид концепция ишлаб чиқилган бўлиб, семинар-тренингда участка сайлов комиссияси аъзоларининг сайлов комиссиялари фаолиятининг ҳуқуқий асослари, участка сайлов комиссияларининг ишини ташкил этиш ва сайлов участкаларини жиҳозлаш, сайловчилар рўйхатини тузиш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби, овоз бериш (муддатидан олдин овоз бериш) жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича кўникмаларини ошириш кўзда тутилган.
Шунингдек, участка сайлов комиссияси аъзоларидан сайлов жараёнида кузатувчилар иштирокининг аҳамияти, сайловлар очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашда оммавий ахборот воситаларининг роли ҳамда бошқа муҳим масалалар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиши талаб этилади.
Йиғилишда сўзга чиққанлар жойларда участка сайлов комиссиялари аъзолари учун ҳудудий семинар-тренингларни уюшқоқлик билан ўтказиш, эркин фикр алмашуви ҳамда савол-жавоб тарзида ўтказиш юзасидан таклиф ва тавсияларини билдиришди.
Нукус тиббиёт коллежи биносида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 8-сайлов участкасида 2 минг 760 фуқаро овоз бериши кутилмоқда.
Мазкур сайлов участкаси замонавий техник воситалар, сайловга оид қонун ҳужжатлари, тегишли қўлланмалар билан таъминланиб, сайловчилар учун барча шароит яратилган. Тиббиёт, она ва бола хоналари зарур жиҳозлар билан таъминланди.
Сайловчиларнинг 43 нафари сайлов ҳуқуқидан биринчи марта фойдаланади. Улар сайлов қонунчилиги ва овоз бериш қоидалари билан таништириб борилмоқда.

М.ҲАБИБУЛЛАЕВ (ЎзА) олган сурат.

Саодат СОДИҚОВА,
“Adolat” мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев 5 октябрь куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди....
01 янв 1970
Шу ўринда бу каби ихтироларнинг асоси айнан бизнинг аждодларимиз томонидан бундан неча асрлар илгари яратилганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Бугун...
01 янв 1970
Бухоро вилоятида 19 апрель куни Қандим газни қайта ишлаш мажмуасининг ишга туширилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди....
01 янв 1970
Бугун бағрикенг, меҳмондўст, санъатсевар ўзбек диёрида катта байрам, катта шодиёна....