Давлат дастури ижроси: таҳлил, натижа, таклиф

/
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонун ҳужжатлари ўз вақтида қабул қилиниши ва амалга оширилиши тарафдоримиз
Ўзбекистон «Адолат» СДП ўз Сайловолди дастурида аҳолининг кенг қатламларига кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини янада ошириш ва соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишда ўз иштирокини янада кучайтиришни устувор вазифалардан бири сифатида белгилаган. Ушбу дастурий вазифалар, электорат манфаатлари ҳамда сайловчиларга берилган ваъдалардан келиб чиқиб, партия ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси бир қатор мақсадли ташаббусларни амалга оширмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг ташаббусига кўра, куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Икромовнинг “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини ва кадрлар салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларининг иш самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирлари бажарилишининг бориши тўғрисида”ги ахборотига оид парламент эшитуви ўтказилди.
Тадбир Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2016 йилга мўлжалланган ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар, қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил ишлари режаси ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг 2015-2019 йилларга мўлжалланган амалий ҳаракат дастурида белгиланган режа асосида “Парламент назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунида белгиланган ваколатлар доирасида ташкил этилди.
Таъкидланганидек, мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масаласи давлат ижтимоий сиёсатининг стратегик йўналишларидан бири этиб белгиланди. Ўтган йиллар давомида халқимизнинг саломатлигини яхшилаш, оилада тиббий маданиятни юксалтириш, аҳолининг турмуш фаровонлигини ҳамда узоқ умр кўриш даражасини ошириш мақсадида соғлом авлод туғилиши ва унинг тарбияси учун қулай шарт-шароитлар яратишга доир чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, изчил ишлар амалга оширилди.
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Соғлом она — соғлом бола” концепцияси халқаро миқёсда ҳам кенг эътироф этилмоқда. Ушбу концепциянинг изчил амалга оширилаётгани туфайли ҳомиладор аёлларни таркибида инсон ҳаёти ва саломатлиги учун зарур бўлган микроэлементларга эга поливитаминлар билан таъминлаш амалиёти йилдан-йилга такомиллашиб бормоқда. Натижада вазни кам болалар туғилишининг камайишига эришилди. Бундан ташқари, ирсий касалликлар ва туғма нуқсонларнинг олди олинмоқда. Болаларнинг ўткир респиратор вирусли инфекциялар, пневмония, бронхит, сколиоз билан касалланиш ҳолатлари камаймоқда. Кейинги беш йилда мамлакатимизда ҳар 100 минг чақалоққа нисбатан оналар ўлими 23,1 дан 19 тага, 5 ёшгача бўлган болалар ўлими 14,8 дан 13,9 тага, чақалоқлар ўлими 11 тадан 10,7 тага камайди. Ҳозирда юртимиздаги 92 фоиз ўғил-қизнинг вазни ва бўйига доир кўрсаткичлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти стандартларига тўла мос келади. Ўз навбатида, ушбу кўрсаткичлар бўйича Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Мингйиллик ривожланиш мақсадларига тўлиқ эришди.
Мажлисда айтиб ўтилганидек, Ўзбекистонда “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинган жорий йилда ҳам бу борадаги изчил ишлар давом эттирилмоқда. Хусусан, перинатал ва скрининг марказларининг моддий-техник базаси, кадрлар салоҳиятини янада ошириш, оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларининг хизмат кўрсатиш самарадорлигини яхшилаш, патронаж тиббиёт ҳамшираларини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу боис парламент эшитувида депутатлар айнан “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг ушбу жиҳатлари бажарилишининг бориши юзасидан олиб борилаётган амалий ишлар, соҳада мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича илгари сурилаётган ташаббусларни кенг муҳокама қилдилар.
Кун тартибидаги масалани батафсил муҳокама қилиш жараёнида сиёсий партияларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳи вакиллари сўзга чиқдилар.
Жумладан, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзолари ушбу парламент эшитувининг ташаббускори сифатида унга тайёргарлик кўриш жараёнида аниқланган таҳлилий маълумотлар асосида ўз фикр-мулоҳазаларини, позицион таклифларини илгари сурдилар.
Фракция аъзолари томонидан қайд этилганидек, “Адолат” СДП Сайловолди дастурида аҳолининг кенг қатламларига кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини янада ошириш ва соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишда ўз иштирокини янада кучайтириш, шу билан бирга, барча соҳалар каби соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг ўз вақтида қабул қилиниши ва амалга оширилиши тарафдори эканлиги белгиланган. Шундан келиб чиқиб, Давлат дастурининг “Оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар манфаатларини ҳимоя қилиш, соғлом болани тарбиялашда уларнинг ролини ошириш, кучли, барқарор ва равнақ топаётган давлатнинг негизи сифатида оила институтини мустаҳкамлашга йўналтирилган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш”га оид бўлимида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида бажарилишига эътиборни янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди.
Людмила КОШЕЛАПОВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси:

— Мамлакатимизда мустақилликнинг илк кунлариданоқ соғлиқни сақлаш тизими, хусусан, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масаласига давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Ўтган 25 йил мобайнида Ўзбекистонда миллат генофондини яхшилаш, оилада тиббий маданиятни юксалтириш, аҳолининг турмуш фаровонлигини ҳамда узоқ умр кўриш даражасини ошириш мақсадида соғлом авлод туғилиши ва унинг тарбияси учун қулай шарт-шароитлар яратишга доир кенг кўламли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва амалга оширилди. Аҳолининг соғлиғини сақлаш мақсадида биргина 2015 йилнинг ўзида 141 та тиббиёт муассасасини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш учун қарийб 500 миллиард сўм маблағ сарфлангани бу борадаги ишлар кўламининг нечоғли кенглигидан далолат беради.
Айниқса, 2016 йилнинг Ўзбекистонда “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинганлиги ва Президентимиз қарори билан “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг қабул қилинганлиги бу соҳадаги ислоҳотларни янада изчил амалга ошириш, юртимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилишни янада кучайтириш имконини берди. Қарор асосида Давлат дастурида кўрсатилган тадбирларнинг тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш бўйча бир қатор вазифалар белгилаб берилган эди.
Мазкур вазифалар ижроси юзасидан парламент назоратини амалга ошириш мақсадида парламент эшитувига тайёргарлик кўриш жараёнида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг махсус иш режаси асосида вакиллик органларидаги депутатлик корпусимиз ва барча ҳудудий партия ташкилотларимиз иштирокида жойларда Дастурнинг ижроси ўрганилиб, чуқур таҳлиллар амалга оширилди.
Мазкур жараёнда Сайловолди дастуримиздаги устувор йўналишлардан келиб чиқиб, фракциямиз асосий эътиборни Давлат дастурининг тиббиёт муассасаларини малакали кадрлар билан таъминлаш, ҚВПлар тармоғини кенгайтириш ва уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга ҳамда тиббиёт муассасаларини капитал ва жорий таъмирлаш масалаларида қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштиришга қаратилган вазифаларнинг бажарилишига алоҳида эътибор қаратди.
Чунки тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилишда ушбу соҳани мустаҳкамлашга йўналтирилган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади.
Ўрганишлар натижасида қатор ижобий кўрсаткичлар билан бирга, мазкур соҳанинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалаларида айрим муаммолар мавжудлиги аниқланди.
Жумладан, Давлат дастурида 4 та қонун ва 1 та қонун ости ҳужжати лойиҳаларини, хусусан, “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги, “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги, “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги қонунларга тегишли ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаларини ишлаб чиқиш белгиланган ва муддатлари кўрсатилган эди. Аммо бугунги кунгача Қонунчилик палатасига фақатгина битта қонун лойиҳаси киритилди.
Биз барча соҳалар каби соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам қонун устуворлигини таъминлаш, мазкур соҳадаги қонун ҳужжатларининг ўз вақтида қабул қилиниши ва амалга оширилиши тарафдоримиз.
Шундан келиб чиққан ҳолда фракциямиз Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг самарали амалга оширилиши учун оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар манфаатларини ҳимоя қилиш, соғлом бола тарбиясида уларнинг ролини ошириш, оила институтини мустаҳкамлашга қаратилган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш ҳамда тўлиқ ижросини таъминлаш зарур, деб ҳисоблайди.
Муҳокама чоғида баён этилган фикр-мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини ва кадрлар салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларининг иш самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирлари бажарилишининг бориши тўғрисида”ги ахборотни маълумот учун қабул қилди.
Парламент эшитуви якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига Давлат дастури ижроси самарадорлигини ошириш юзасидан тавсиялар берилди.
Шунингдек, Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига, қўмиталарга ўз фаолиятларида Давлат дастурини сўзсиз ва самарали бажарилишига эътибор қаратиш, парламент назорати институтидан фойдаланиш лозимлиги таъкидланди.
Муҳокама этилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Илёс САХАТОВ,
«Adolat» мухбири
Carrieann 16:47, 03 февраля 2017
Articles like these put the consumer in the driver seat-very imatorpnt.
Teige 10:16, 05 февраля 2017
This is just the peercft answer for all forum members

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Александр Шлик дўстона қабул учун ташаккур билдирди ва партияга сайловда муваффақият тилади....
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга давлат ташрифи икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янги сифат бос...
01 янв 1970
Мана, қирқ йилдирки, Афғонистонда қуролли тўқнашувлар, уруш ҳаракатлари тўхтамайди....
01 янв 1970
Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида барча соҳаларни замон талабига жавоб берадиган етук мутахассислар билан таъминлаш ҳал қилувчи аҳамият ка...