Ишга солинмаган имкониятлар сусткашликка йўл қўйилганини кўрсатади

/
2018 йилнинг 13-14 декабрь кунлари Президентимиз Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида воҳани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан кўрсатмалар берган эди. Ўтган қисқа вақт ичида вилоятда муайян ишлар қилинди. Аммо, воҳанинг кенг салоҳиятидан келиб чиқадиган бўлсак, ҳали ишга солинмаган имкониятлар ҳам талайгина.
2018 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастурига мувофиқ Қарши туманида 2033 та иш ўрни яратилган бўлиб, жорий йилда 5503 та янги иш ўрни ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Халқ депутатлари Қарши тумани Кенгашининг республика ишчи гуруҳи ўрганишларига бағишлаб ўтказилган сессиясида мамлакатимиз парламенти аъзолари, депутатлар, вилоят, туман ҳокимликлари, корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Сессияда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Наримон Умаров иштирок этди.
Таъкидланганидек, ишчи гуруҳи аъзолари маҳаллалар, хонадонлар, давлат идоралари ва бир нечта ижтимоий соҳа объектларида бўлиб шарт-шароитлар ва ечимини кутаётган масалаларни ўрганишди. Ушбу ўрганишлар давомида қарийб 6061 та муаммо аниқланиб, уларнинг 2000 таси ўз жойида ҳал этилди.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ҳудуд аҳолисини электр энергияси, суюлтирилган газ таъминоти, йўл қурилиши, доимий ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш, банк-кредит соҳалари билан боғлиқ муаммолар кўпроқ ўйлантирмоқда.
Масалан, “Қоратепа” ҚФЙга қарашли “Файзобод” қишлоғида яшовчи фуқаролар А.Пирназаров, Ш.Омонов тегишли идораларга хонадонларни газ билан таъминлаш масаласида бир неча бор мурожаат қилишган, аммо натижа бўлмаяпти.
Йиғилишда кўп қаватли уйларни таъмирлаш юзасидан белгиланган дастурни амалга оширишда ҳам сусткашликка йўл қўйилганлиги танқид остига олинди. Масалан, 2018 йилда кўп қаватли уйларни таъмирлаш юзасидан белгиланган 1 миллиард 513 миллион сўм ўрнига, 974 миллион сўмлик иш бажарилиб, йиллик режа бор-йўғи 64 фоизга адо этилган. Фаолиятда йўл қўйилган ана шу камчиликларни ҳисобга олган ҳолда Қарши тумани уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (С.Қосимов), қурилиш бўлими (К.Худойбердиев) билан бирга жорий йилнинг 10 февралига қадар тумандаги кўп қаватли уйларни 2019-2020 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари якунланишини таъминлаши топширилди.
Анжуманда тумандаги 4 та сектор раҳбарларига (Р.Бегалиев, А.Мирзоев, Б.Арслонов, А.Қодиров) ичимлик суви, иссиқлик таъминоти ва канализация хизматларини яхшилаш, кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишларини белгиланган муддатларда ва сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан зарур топшириқлар берилди.
Туман инвестициялар бўлими (У.Лутфуллаев) туман ҳокимлиги молия бўлими ва бошқа мутасадди идоралар раҳбарларига бир ой муддатда 2019 йилда туманда ичимлик суви, канализация тармоғи ҳамда иссиқлик таъминоти тизимларини реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ушбу йўналишдаги ишларни молиялаштириш юзасидан вилоят ҳокимлигига аниқ таклифлар киритиш вазифалари белгиланди.
“Мевазор” маҳалласида сув-оқава тармоқлари йўқлиги инобатга олиниб, 9,7 километрлик канализация тизимини қуриш юзасидан вазифалар белгиланди.
Ўрганишларда аниқланган масалалар ечимига қаратилган чора-тадбирлар дастури, “йўл харитаси”ни тасдиқлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тақдим этиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, республика ишчи гуруҳининг Деҳқонобод, ўузор туманларидаги ўрганишлари натижалари ҳам маҳаллий Кенгашлар сессияларида атрофлича муҳокама этилди. Сессияларда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Комил САХАТОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Олий ўқув юртига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган, II гуруҳ ногирони бўлган талабалар учун таълим кредити олиш бўйича алоҳида имтиёзлар...
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев 26 январь куни Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртид...
01 янв 1970
Тошкент вилояти нафақат гўзал табиати ва унумдор ерлари, балки юксак иқтисодий салоҳияти, табиий ва инсоний ресурслари, ривожланган транспорт комму...
01 янв 1970
МАДАНИЯТ ВА СПОРТ СОҲАСИДА БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА...