Ҳуқуқий маслаҳатхона

/
— Бугунги кунда бирон-бир ашёни текинга фойдаланиш шартномаси фуқароларимиз орасида кенг тарқалган шартнома турларидан бири ҳисобланади. Шартноманинг ана шу тури ҳақида маълумот берсангиз?
Х.Толлибоев, Зангиота тумани

— Мазкур турдаги муносабатлар қонунчилигимизда бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинган.
Жумладан, Фуқаролик кодексининг 617-моддасига кўра, текин фойдаланиш (ссуда) шартномаси бўйича бир тараф (ссуда берувчи) иккинчи тарафга (ссуда олувчига) ашёни вақтинча текин фойдаланиш учун бериш мажбуриятини олади ёки беради, иккинчи тараф эса бу ашёни қандай олган бўлса, нормал ейилишни ҳисобга олиб, худди шундай ҳолатда ёки шартномада назарда тутилган ҳолатда қайтариб бериш мажбуриятини олади.
Қонунга кўра, ашёни текин фойдаланишга бериш ҳуқуқига унинг мулкдори ва қонун ёки мулкдор томонидан ваколат берилган бошқа шахслар эга бўлади.
Тижорат ташкилоти ўз муассиси, иштирокчиси (акциядори), раҳбари, ўз бошқарув ёки назорат органларининг аъзоси бўлган шахсга ашёни текин фойдаланишга беришга ҳақли эмас.
Ашёни текин фойдаланиш учун беришда ссуда берувчи ашёни ундан текин ҳамда вазифасига мувофиқ фойдаланиш шартларига жавоб берадиган ҳолатда топшириши шарт.
Агар шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, ашё ундан текин фойдаланиш учун барча мансуб ашёлари ва тегишли ҳужжатлари (фойдаланиш бўйича йўриқномалар, техник паспорти ва шу кабилар) билан бирга берилади.
Агар бундай ашёлар ва ҳужжатлар берилмаган бўлиб, уларсиз ашёдан вазифасига мувофиқ фойдаланиб бўлмаса ёки ундан фойдаланиш ссуда олувчи учун ўз аҳамиятини анча йўқотса, ссуда олувчи бундай ашёлар ва ҳужжатлар берилишини ёки шартнома бекор қилиниб, ўзи кўрган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Ашёнинг текин фойдаланишга топширилиши бу ашёга учинчи шахсларнинг ҳуқуқларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлмайди.
Текин фойдаланиш шартномасини тузишда ссуда берувчи бу ашёга учинчи шахсларнинг барча ҳуқуқлари (сервитут, гаров ҳуқуқи ва бошқалар) тўғрисида ссуда олувчини огоҳлантириши шарт. Бу мажбуриятни бажармаслик ссуда олувчига шартномани бекор қилиш ва ҳақиқий зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқини беради.
Саволга Адлия вазирлиги мутасаддилари жавоб берди.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистонда ҳозирги кунда 9200 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият олиб бормоқда. ...
01 янв 1970
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди....
01 янв 1970
Мамлакатимизда ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш ҳамда тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласига давлат сиёсати да...
01 янв 1970
Адвокатлар иштирок этиши шарт бўлган жиноят ва фуқаролик ишлари ҳақида билмоқчи эдим?...