Бир саволга бир жавоб

/
— Яқинда телевидениеда афв этиш тўғрисидаги низом ҳақида эшитиб қолдим. Янги низом ҳақида маълумот берсангиз.
С.Содиқов

— 2018 йил 8 майда “Ўзбекистон Республикасида афв этишни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Президент фармони имзоланди.
Шу муносабат билан 2009 йил 13 мартда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида афв этишни амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги низом ўз кучини йўқотди.
Янги таҳрирда қабул қилинган низом билан эскисининг нима фарқи бор?
Биринчидан, афв этиш ҳақида илтимосномани киритиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар рўйхати бирмунча аниқлаштирилди. Эски низомда “Афв этиш ҳақидаги илтимоснома, қоида тариқасида, судланган шахс томонидан ёзма шаклда Ўзбекистон Республикаси Президенти номига берилади” деб белгиланган эди. Янги низомда эса ушбу илтимоснома судланган ёки жазони ўтаб чиққан шахс, шунингдек, қонун томонидан илтимоснома киритиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахс (орган) томонидан киритилиши мумкин эканлиги келтирилган. Шунингдек, илтимоснома бошқа шахс (орган) томонидан берилганда афв этилиши сўралаётган шахснинг ёзма розилиги бўлиши керак.
Иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Афв этиш масалалари бўйича комиссиянинг таркибига кимлар кириши аниқ кўрсатиб берилди. Янги низомга асосан, ушбу комиссиянинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, шунингдек, Ёшлар иттифоқи ва Хотин-қизлар қўмитаси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлашитириш Республика кенгаши ҳамда «Нуроний» жамғармаси вакилларидан иборат бўлади.
Шунингдек, комиссия таркибига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари, бошқа давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг вакиллари ҳамда бошқа шахслар ҳам жалб қилиниши мумкин.
Учинчидан, афв этиш ҳақидаги илтимосномага илова қилинадиган ҳужжатлар сони ортди. Жумладан, илтимосномани дастлабки тарзда кўриб чиқувчи Президент ҳузуридаги Афв этиш масалалари бўйича комиссия Секторига илтимоснома билан бирга юбориладиган ҳужжатлар рўйхатига жазони ижро этувчи муассаса маъмурияти томонидан тасдиқланган маҳкумнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, низомга мувофиқ афв этиш Президент томонидан қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
асосий ва ўталмаган қўшимча жазодан тўлиқ ёки қисман озод этиш;
жазодан шартли озод қилиш;
умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини ёки ўталмай қолган озодликдан маҳрум қилиш жазоси қисмини енгилроқ жазога алмаштириш;
судланганликни олиб ташлаш.
Саволга Адлия вазирлиги мутасаддилари жавоб берди.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Мустақил мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганидан буён ўтган 26 йил мобайнида унда акс этган тамойил ва қоидалар ҳаётга изчил жорий этилди....
01 янв 1970
Президентимизнинг “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” ма...
01 янв 1970
Ҳаётда шундай инсонлар бўладики, уларнинг қилган меҳнати, қолдирган изи вақт билан эмас, балки эл-юртга келтирган нафи, беминнат хизмати билан ўлча...
01 янв 1970
Асли Самарқанд вилоятининг Тайлоқ туманида туғилиб ўсганман. Тақдир тақозоси билан узоқ йиллар қўшни Тожикистон мамлакатида яшаб, меҳнат қилдим.&nb...