“Шоаҳмаднинг фарзанди деб танилган авлод...”

/
Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги қонунига асосан Тошкент шаҳридаги жой номларини тартибга келтириш, жумладан, маҳаллаларга, кўча, боғ ва майдонларга ном бериш шаҳар Кенгаши томонидан амалга оширилади.
Муҳтарам Президентимиз 2018 йил 26 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида адолат ва тарихий ҳақиқатни қарор топтириш мақсадида ҳозирда “Истиқлол” санъат саройи деб номланиб келаётган саройга ҳамда “Бунёдкор” метро бекатига аввалги “Халқлар дўстлиги” номини қайтариш, шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши даврида ўзга миллатларнинг 14 фарзандини ўз бағрига олиб, юксак инсоний фазилат ва жасорат кўрсатган Шомаҳмудовлар оиласи монументини жойига қайта ўрнатиш юзасидан таклиф берган эди.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясида “Тошкент шаҳридаги баъзи географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси қўллаб-қувватланди. Қарор лойиҳаси амалдаги тартибга кўра 30 апрель куни давлат порталига қўйилди, шунингдек, адлия бошқармасидан тегишли хулосалар олинди. Ушбу қарор билан Шайхонтоҳур туманидаги “Обиназар”, “Жарариқ” маҳаллалари ҳудудида жойлашган “Тошкўча” кўчасига аввалги номи – халқимизга хос бағрикенгликни намоён этган Шоаҳмад Шомаҳмудов номи қайтарилди.
Дарҳақиқат, Шомаҳмудовлар оиласи бизнинг тарихий тимсолларимиздан биридир. Зеро, улуғ адиб Мақсуд Шайхзода “Тошкентнома” достонида ёзганидек:
Ўн тўрт бола, ўн тўрт миллат, турли ўн тўрт от,
Шоаҳмаднинг фарзанди деб танилган авлод...
Тошпўлат МАТИБАЕВ,
халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
— Судланганлиги олиб ташланган шахс ички ишлар идораларига ишга кириши мумкинми?...
01 янв 1970
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ижтимоий ҳимоя масаласига ало...
01 янв 1970
“Ўзбекистонда инновацион ёрдамчи репродуктив технологияларни жорий этиш истиқболлари ва усуллари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди...
01 янв 1970
Хусусан, вилоятимиздаги хотин-қизлар қўмиталари ходимларининг масъулияти, шижоати ортганлиги иш жараёнида яққол сезилмоқда....