Бир саволга Бир жавоб

/
— «Adolat» газетасининг 2018 йил, 12 январь №3-сонида аҳолидан келган мурожаатлар асосида “AVTOTEST REPORT”да малака ошириш шарт» сарлавҳаси остида Ўзбекистон Республикаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси мутасаддилари билан суҳбат эълон қилинган эди. Шундан сўнг ҳам таҳририятга ушбу мавзуга доир яна кўплаб саволлар келиб тушди. Қуйида ушбу мазмундаги саволлардан бирининг жавобини эътиборингизга ҳавола этамиз.
— Юридик ташкилотлар ҳайдовчиларига малака оширганлик ҳақида бериладиган сертификат, ташкилот номига бериладими ёки ҳайдовчига? Бу сертификат ҳайдовчига Ўзбекистон бўйича ҳар қандай юридик корхона автомобилини ҳайдаш ҳуқуқини тақдим этадими ёки ходим бошқа ташкилотга ишга ўтганда қайтадан малака ошириши керакми?
— «Avtotest Report» МЧЖ ўқув комплекси томонидан малака ошириш курси якунида ҳайдовчининг малака оширгани тўғрисида белгиланган шаклдаги сертификат ҳайдовчининг номига 2 йил муддатга берилади. Ушбу вақт давомида сертификатга эга ҳайдовчилар исталган ташкилотга ишга жойлашишлари мумкин. Бунда ҳеч қандай чекловлар йўқ.
Саволга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси жавоб берди.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Мен Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани, “Қизилпета” МФЙ Гулистон кўчасидаги 56-уйда яшайман. ...
01 янв 1970
Жамият тараққиётида авлодлар алмашинуви, ворисийлик барча замонларда ҳам ғоят муҳим аҳамият касб этган....
01 янв 1970
Мухбиримиз халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзоси, сенатор Гулчеҳра Сатторова бил...
01 янв 1970
Ҳаётда рўй бераётган воқеа-ҳодисалардан, жамиятдаги ўзгаришлардан одамларни хабардор қилувчи касб эгаси — журналист учун энг зарур мезон холи...