Бахтимиз қомуси

/
Комил ишонч билан айтиш жоизки, бугунги кунда Бош қомусимиз барчамиз учун мўътабар ижтимоий-ҳуқуқий қадриятга айланди. Унинг ҳаётбахш кучини, барқарорлаштирувчи таъсирини ҳаммамиз кўриб, ҳис қилиб турибмиз.
Мамлакатимиз Бош қомусида жамият ва давлат, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари тузилиши ҳамда фаолиятининг асосий принциплари, уларнинг ваколатлари, фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва бурчлари, жамият ва шахс ўртасидаги муносабатлар белгилаб берилган. Амалдаги барча қонунлар ва бошқа ҳужжатлар Конституция негизида ва унга мувофиқ тарзда қабул қилинади.
Конституциямиз хорижий давлатлар ва жаҳон ташкилотларининг халқаро соҳада катта эътибор қозонган ҳуқуқшунослари ўртасида юксак демократик конституциявий қонунчиликнинг намунаси, деб тан олинган. Унда инсон ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати энг олий қадрият, деб белгилаб қўйилган ва у инсон манфаатлари учун хизмат қилади.
Мана, 25 йилдирки, мустақил Ўзбекистон ўзининг Асосий қонуни – Конституцияси бўйича яшаб келмоқда. Асосий қонунимиз давлатимиз ва жамиятимиз ҳаётида сифат жиҳатидан янги босқични бошлаб берди. Истиқлол йиллари мобайнида мамлакатимизда кенг қамровли ислоҳотларни амалга оширишда эришган ютуқларимиз учун Конституция асос бўлди.
Бош қомусимизнинг барча моддаларида инсон ва фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳаётини яхшилаш, хавфсизлигини таъминлаш йўлида ҳар биримизнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳуқуқларимиз аниқ-равшан мустаҳкамлаб қўйилган.
Конституцияда мамлакатимизни ҳуқуқий, демократик жиҳатдан ривожлантиришнинг асосий принциплари белгиланган. Халқимизнинг асрий орзулари, дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаган ва кам бўлмайдиган озод ва обод Ватан равнақи тамойиллари, юртимиз фуқароларининг бурч, ҳақ-ҳуқуқ ва манфаатларини ўзида мужассам этган Конституциямиз халқаро ташкилотлар ва экспертлар томонидан эътироф этилганлиги эса мустақил давлатимизнинг дунё ҳамжамиятидаги нуфузини оширмоқда ва мустаҳкамламоқда. Бир сўз билан айтганда, Бош қомусимиз “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамиятига ўтиш”нинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда.
Бугунги кунда юртимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари Бош қомусимиз ҳимоясида ўзаро ҳамжиҳатлик ва тотувликда яшаб меҳнат қилмоқда. Уларнинг ўз тили, миллий анъана ва урф-одатларини давом эттиришлари, Ўзбекистон фуқароси сифатида эмин-эркин яшашлари Бош қомусимиз билан кафолатланган.
Мухтасар қилиб айтиш мумкинки, Бош қомусимиз — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси дунёда ҳеч кимдан кам эмаслигимизни, тенглар ичра тенглигимизни, келажаги буюк давлат эканлигимизни, она Ватанимизнинг озод ва ободлиги, ҳар бир фуқаронинг бугуни, эртаси ва узоқ истиқболини кафолатловчи ҳужжат сифатида бизнинг йўлларимизни чароғон этувчи юлдуз, бахтимиз қомусидир.
Абдулла КАРИМОВ,
Адлия вазирлиги ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази етакчи мутахассиси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ҳар бир муаммони жойига бориб ҳал этиш, одамларнинг дардини эшитиш уларнинг ҳаётини яхшилашга, эзгу мақсадларини рўёбга чиқаришга хизмат қилади.&nb...
01 янв 1970
 Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан республикамиз маънавий ҳаётида ҳам кенг кўламли янгилик ва ўзгаришлар юз бермоқда....
01 янв 1970
Муқобил энергия манбалари — инновацион тараққиёт учун
01 янв 1970
Ўзимга тегишли уй-жойни катта набирамга мерос қилиб, васиятнома ёзган эдим.