Дастуриламал вазифалар воҳамиз равнақи учун хизмат қилади

/
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 14-15 октябрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи воҳа аҳлини янгидан-янги марралар сари илҳомлантирди.
Давлатимиз раҳбари жойлардаги учрашувлар чоғида яқин истиқболда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид ўнлаб янги лойиҳалар амалга оширилиши ҳақида таъкидлади. Вилоят фаоллари, депутатлар ва тадбиркорлар билан мулоқотлар давомида илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар юрт ободлиги, соҳалар тараққиёти йўлидаги фаолиятимизда муҳим дастуриламал бўлади, албатта.
Ҳудуд равнақи йўлида меҳнат қилаётган юртдошларимизнинг фикр-мулоҳазаларида ҳам бу ўз ифодасини топмоқда.

Бугун вилоятимизни, том маънода, улкан қурилишлар майдонига қиёслаш мумкин. Воҳамизда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Вилоятимизда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича Урганчдан Хивагача бўлган масофада тезюрар поездлар учун темир йўл ва темир йўл вокзали биноси қурилиши, унинг атрофида сайёҳлар учун қулай бўлган дам олиш жойларини ташкил қилиш юзасидан изчил давом этаётган бунёдкорлик ишлари фикримиз тасдиғидир.
Тадбиркорликни ривожлантириш ва тадбиркорларнинг эмин-эркин фаолият юритиши ҳамиша Президентимиз эътиборида эканлиги ташриф чоғида яна бир бор ўз исботини топди. Давлатимиз раҳбари халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги нутқида ҳудудда эришилган ютуқлар билан бир қаторда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар хусусида тўхталиб ўтди. Айниқса, вилоятимизда тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва экспортбоп саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Юртбошимизнинг 2018 йилни Хоразм вилояти учун “Тадбиркорликни тубдан ривожлантириш ва инвестициялар йили” деб эълон қилиш ҳақидаги таклифи барчамизни руҳлантириб юборди.
Маърузада ишлаб чиқаришни ташкил қилиш юзасидан янги лойиҳалар бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди. Бу вазифалар ҳеч бир депутатни бефарқ қолдирмасдан, ушбу жараёнларда фаол иштирок этишга ундайди. Зеро, бугунги кунда мамлакатимизда ишбилармонлик муҳити янада яхшиланиб, тадбиркорларга кўплаб қулай шарт-шароитлар яратилди. Бугун вилоятимиз аҳли ушбу маърузадан келиб чиқадиган вазифалар ва режалар билан яшамоқда десак, муболаға бўлмайди.
Президентимиз ташаббускорлигида бошланган кенг қамровли ишларга фидойилик билан ёндашиб, амалий саъй-ҳаракатларимиз орқали биз — партия фаоллари мамлакатимизнинг янги босқичдаги тараққиёти, эртанги истиқболи учун ҳисса қўшган бўламиз.
Бахтиёр МАТЯҚУБОВ,
халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши депутати, “Бахт ҳаракат меваси” МЧЖ раҳбари

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Маълумки, мамлакатимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ва уларнинг самаралари замирида юртимизда, умуман, минтақада ҳукм сураётган тинчлик ва о...
01 янв 1970
Ўзимга тегишли уй-жойни катта набирамга мерос қилиб, васиятнома ёзган эдим.
01 янв 1970
Дарҳақиқат, Шомаҳмудовлар оиласи бизнинг тарихий тимсолларимиздан биридир.
01 янв 1970
Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ ҳуқуқий демократик давлат, эркин ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш йўлидаги мақсадлар изчил...