Узиб қўйилган сув қувури уч йил деганда уланди

/
Азалдан ҳунармандчилик яхши ривожланган Қўқон шаҳрида бугунги кунда ҳам миллий анъаналаримизни асраб-авайлаб келаётган уста ҳунармандлар кўпчиликни ташкил этади. Жумладан, кексалар “Чархи кўприги” маҳалласи аҳли қадимдан пичоқчилик ҳунари билан рўзғор тебратиб келганини айтишади.
Сайловчиларимиз истиқомат қилаётган мазкур маҳалла аҳли халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашига Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган депутат Маъруфжон Холдаровга ичимлик суви таъминотида уларни ўйлантириб келаётган муаммо юзасидан мурожаат қилишди. Мурожаатда қайд этилишича, “Қияли сой” кўчасида жойлашган хонадонлар уч йилдан буён тоза ичимлик суви билан таъминланмаяпти, истеъмол учун қўшни маҳалладаги дренаж қудуғидан сув ташиб келтириш одамларга ноқулайликларни пайдо қилмоқда.
Депутат М.Холдаров мазкур масалани жойида ўрганишга киришди. Аниқланишича, “Қувасойтаъмир” қурилиш ташкилоти 2014 йилда мазкур ҳудудда ичимлик суви қувурларини таъмирлаш ишларини бошлаганлиги боис аҳоли фойдаланиб келаётган водопровод қувурлари асосий тармоқдан узиб қўйилган. Афсуски, қурилиш материаллари зарурлиги сабабли таъмирлаш ишлари охирига етказилмасдан тўхтаб қолган. Маҳалла фаоллари мутасадди ташкилотларга бир неча бор мурожаат қилганига қарамай муаммо ҳал этилмаётган экан.
М.Холдаров Қўқон шаҳар “Сувоқава” корхонаси раҳбари номига депутатлик сўрови киритди. Ушбу ташкилот масалани ижобий ҳал этишда депутатга ҳамкор бўлди ва тез орада маҳаллага эллик метрга яқин сув қувурлари келтирилди. Водопровод тармоқлари бир-бирига уланиб, қурилиш ишлари охирига етказилди.
Айни пайтда маҳалла аҳли тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўлаётганидан мамнун.
— “Қияли сой”да юздан ортиқ хонадон бор, — дейди маҳалла фаоли Фахриддин Солиев. — Очиғини айтганда, бу масалада биз — маҳалла фаолларининг ҳам бироз сусткашликка йўл қўйиб, айрим ташкилотлар раҳбарларининг оғзаки ваъдаларига ишонганимиз сабаб бўлди. Ёзма равишда мурожаат қилишимиз, талабчанлик билан иш тутишимиз лозим эди. Оқибатда 3 километрга яқин масофадан тоза сув ташиб келтириш учун, айниқса, аёллар, фарзандларимиз уч йилдан буён овора бўлишди. Мана, депутатимиз ушбу масалада қонуний тартибда аниқ ёрдам берди.
Сув — ҳаёт манбаи, бу неъмат ариқдами, водопровод жўмрагидами бир кунгина жилдирамай қолса, хонадондан барака аригандай бўлади. Тоза ичимлик суви қут-барака ифодаси, инсон саломатлигининг асоси эканини назардан четда қолдириб бўлмайди.
Комила ИСРОИЛОВА,
Фарғона вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Фарзандим 2016 йилда касб-ҳунар коллежини тамомлаган. Бугунги кунда хусусий корхонада ишламоқда....
01 янв 1970
Сайлов куни сайлов бюллетенини айрим сабабларга кўра хато тўлдирсам ёки бюллетенни бузиб қўйсам, участка сайлов комиссияси аъзоларидан бошқа бюллет...
01 янв 1970
Сиз, азизларни, кўпмиллатли бутун халқимизни Иккинчи жаҳон урушида эришилган Ғалабанинг 74 йиллиги билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман....
01 янв 1970
Ёзувчилар уюшмаси ҳузурида ташкил этилган “Ижод” жамоат фонди томонидан ёзувчи ва шоирлар, айниқса, ёш ижодкорларнинг биринчи китоблари...