Архив хонаси талабга жавоб берадими?

/
Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят кенгашида яқинда архивлар фаолиятини ўрганиш юзасидан ишчи гуруҳи тузилган эди. Партиямизнинг “Жамоатчилик назорати — қонун устуворлигининг гарови” лойиҳаси доирасида тузилган мазкур ишчи гуруҳи таркибида партия ходимлари, депутатлар фаолият олиб боришмоқда. Вилоят марказидан тортиб, олис қишлоқларда жойлашган давлат ва нодавлат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектларининг мазкур соҳадаги иши ўрганиб чиқилди.
Жумладан, ишчи гуруҳи Поп туманидаги 23-умумтаълим мактабида ҳам бўлди. Бу ерда идоравий архив мавжуд, аммо унга ажратилган хонанинг ҳолати талаб даражасида эмас. Бу эса ҳужжатларнинг сақланиш ҳолатига таъсир этиши мумкин. Боз устига темир шкаф ҳам йўқ. Ўрганиш жараёнида архив ходимларининг ҳам ўз вазифаларига масъулият билан ёндашмаётганлиги маълум бўлди. Улар шартнома тузилганлигига қарамай мактабга келиб ҳужжатларни қайта ишламаганлар.
— Ишчи гуруҳимиз аъзолари ўтказилган ўрганишларни умумлаштиришга киришди, — дейди вилоят партия кенгаши раисининг ўринбосари Баҳодир Болтабоев. — Тез орада халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳи йиғилишида ўрганиш натижаларини батафсил кўриб чиқамиз. Кейин ушбу масала халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тегишли доимий комиссия муҳокамасига тақдим қилинади.
Фарҳодбек АБДУЛЛАЕВ,
партия фаоли

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистонда ҳозирги кунда 9200 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият олиб бормоқда. ...
01 янв 1970
Уйимизнинг ҳужжатларини йўқотиб қўйдик, қайта олиш учун нима қилишимиз керак?
01 янв 1970
Ипотека кредити асосида уй сотиб олиш тартиби қандай эканлигини тушунтириб берсангиз?...
01 янв 1970
Вақт бамисоли тезоқар дарё, дейдилар. Беш йил аввал, худди шу кунлари навбатдаги сайловларга тайёргарлик кўраётган эдик....