Иш ҳақидан 398,0 миллион сўм қарздорлик ундирилди

/
Юртбошимизнинг жойларда баъзи раҳбарлар аҳолининг энг муҳим ҳаётий эҳтиёжлари ва ҳақли талабларига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларига беписандлик билан муносабатда бўлаётгани юзасидан танқидий-таҳлилий чиқишлари биз, прокуратура органлари вакилларининг масъулиятини янада кучайтирди.
Президентимиз томонидан белгиланган топшириқларга асосан жойларда “йўл харитаси” ишлаб чиқилди ва унга мувофиқ ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва турмуш даражасини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этилди.
Ишчи гуруҳ аъзоларининг асосий мақсади ва вазифаси жойларда аҳолини қийнаётган масалаларни ижобий ҳал этиш ҳамда фуқароларнинг иқтисодий-ижтимоий турмушини енгиллаштиришга хизмат қилувчи лойиҳалар, мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиш кўникмасини шакллантиришга кўмаклашиш ҳисобланади.
Тажрибада кузатилганидек, баъзан аксарият ҳамюртларимиз ўз ҳалол меҳнати ва тадбиркорлик фаолияти билан оиласи, маҳалласига нафи тегишини истайди. Бироқ ишни нимадан бошлашни, фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан қайси идорага мурожаат қилишни ва қандай ҳужжатлар кераклигини билмаслиги мумкин. Шу боис ишчи гуруҳ аъзолари аҳолининг бу борадаги саволларига тегишли тартибда жавоб бериб келмоқда.
Кези келганда таъкидлаш лозим, туман ҳудудидаги жами 51 та маҳалла фуқаролар йиғинларида 190,0 минг аҳоли истиқомат қилади. Шунингдек, туманда жами 2 286 та юридик шахс ва 812 нафар якка тартибдаги тадбиркорлар фаолият кўрсатиб келмоқда.
“Заркент” ҳамда “Қумариқ” ҚФЙлар, “Юқориқишлоқ”, “Жарқишлоқ”, “Турват” ҳамда “Фарғона” МФЙлари ҳудудида ўтказилган суҳбатлар давомида аксарият хонадонларнинг томорқалари кўздан кечирилди ва ушбу хонадон эгаларининг тадбиркорлик фаолияти борасидаги имкониятлари юзасидан маслаҳатлар берилди. Жумладан, хонадон эгаларига парранда боқиш, иссиқхона қуриш юзасидан тушунтиришлар берилиши натижасида тумандаги 4 та МФЙнинг 201 та хонадонида парранда боқилиб, 4 та МФЙдаги 66 та хонадонда лимон кўчатлари экилди.
Ҳафтанинг пайшанба куни — жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни, деб эълон қилиниши муносабати билан жойларда ўтазилаётган суҳбатлар давомида эса айрим қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари бузилган ҳамюртларимизнинг мурожаатлари асосида ўрганишлар олиб борилаётгани самара бермоқда. Масалан, “Тошлоқ пахта тозалаш заводи” АЖнинг бир гуруҳ ишчи-ходимлари томонидан қилинган мурожаатга асосан олиб борилган ўрганиш давомида 2017 йил 1 июнь ҳолатига кўра, заводнинг ишчи-ходимларнинг иш ҳақларидан 398,0 миллион сўм миқдорида қарздорлиги аниқланди ва бугунги кунга келиб мазкур қарздорлик тўлиқ қопланишига эришилди. Бундан ташқари, аҳолининг электр энергия, табиий газ ҳамда мол-мулк ва ер солиқларидан бўлган дебитор қарздорликларини камайтириш бўйича олиб борилаётган тушунтиришлар натижасиз қолмаяпти.
Мухтасар айтганда, жойларда аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, уларни ташвишга солаётган муаммоларни ўрганиш ва амалдаги қонунчилик юзасидан кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб бориш ҳудудларда айрим турдаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, шу билан бирга, халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада яхшилашга хизмат қилмоқда.
Ойбек ХОЛМАТОВ,
Тошлоқ тумани прокурори ўринбосари

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Халқимиз азалдан тўйсевар. Аввало, тўйларимиздаги чиройли удумларга бошқа халқ вакиллари ҳавас қилади, десак янглишмаймиз. Аммо......
01 янв 1970
Шу йилнинг февраль ойида Фарғона вилояти адлия бошқармасига Тошлоқ туманидаги “75-сонли автокорхона” масъулияти чекланган жамияти раҳба...
01 янв 1970
Бу жараён эндиликда дунёда тараққиёт йўлини тутган барча мамлакатларда эътироф этилмоқда....
01 янв 1970
Мактабгача таълим муассасаларида таълим сифатини яхшилаш, ОАВлар орқали бу борада тарғибот ишларини олиб бориш бугунги кунда олдимизда турган асоси...