Депутатлар сафи кенгаймоқда

/
Халқ депутатлари Поп туман Кенгашидаги бўшаб қолган ўринга 5-Поп сайлов округида ўтказилган сайловда Ўзбекистон “Адолат” СДПдан кўрсатилган номзод — 34-умумтаълим мактаби директори Насибахон Мавлоновага сайловчилар катта ишонч билдиришди.
— Депутатлик ваколатлари ва масъулиятига муносиб равишда ишчанлик руҳи билан фаолият кўрсатишга, аҳолининг партиямизга бўлган ишончини кучайтириш, электорат манфаатларини рўёбга чиқариш учун бутун куч-ғайратим, билим ва тажрибамни сафарбар этишни мақсад қилганман, — дейди Насибахон.
Кези келганда Насибахон Мавлонова туман жамоатчилиги орасида ташкилотчи ва қобилиятли раҳбарлардан бири, истеъдодли мураббий сифатида танилганини ҳам қайд этиш лозим. У раҳбарлик қилаётган педагогик жамоа ёш авлодга таълим-тарбия беришда яхши натижаларга эришиб келаётгани ҳам диққатга сазовордир.
Биз фидойи сафдошимизга депутатлик фаолиятида муваффақият тилаб, ҳудудни ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлашда ташаббускорлик кўрсатишига умид қиламиз.
Нурбек АБДУЛЛАЕВ,
“Adolat” мухбири 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
01 янв 1970
Кўчмас мулк ижараси шартномасини нотариал идорада тасдиқлаш учун қандай ҳужжатлар тақдим этилиши лозим бўлади?...
01 янв 1970
Қонунчилик палатаси депутати Муҳаррам Дадаходжаеванинг “Ҳамдўстлик” қишлоғидаги учрашувлари фуқароларнинг парламент вакилларига бўлган ...
01 янв 1970
Жорий йил Халқаро хотин-қизлар куни байрами арафасида бир гуруҳ опа-сингилларимиз “Мўътабар аёл” кўкрак нишонига сазовор бўлишди....