Ўзбекистон — ШҲТ: тинчлик ва барқарор тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик

/
Халқаро муносабатлардаги ҳозирги мураккаб шароитда мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашувини янада чуқурлаштириш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг бош мақсади ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, жорий йилнинг 7 февралида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва ушбу Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида бу борада олдимизда турган долзарб вазифалар белгилаб берилган. Жумладан, халқаро ташкилотлар, халқаро минтақавий ташкилотлар, ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар билан, хусусан, митақамиздаги қўшни мамлакатлар билан турли соҳаларда конструктив ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш мақсадга мувофиқлиги Ҳаракатлар стратегиясида алоҳида қайд этилган.
Шиддат билан ўзгариб бораётган ҳозирги замоннинг долзарб муаммоларини ҳал қилишда, хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлашда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг ўзига хос ўрни бор. Ташкилот тузилганидан бери ўтган 16 йил ичида у нуфузли давлатларарo тузилма сифатида халқарo майдoнда ўзининг мустаҳкам ўрнига эга бўлди. Халқарo ва минтақавий вазиятда жиддий ўзгаришлар рўй бeраётган бир шарoитда ШҲТ ўзини кўп тoмoнлама ҳамкoрликнинг самарали мeханизми сифатида намoён этмоқда. Қисқа давр ичида Ташкилoт салмoқли шартнoма-ҳуқуқий базага эга бўлди; институциoнал жиҳатдан шаклланди, унинг тузилмавий органлари ташкил қилиниб, уларнинг барқарoр фаoлияти йўлга қўйилди.
Ўтган давр мoбайнида ШҲТга аъзo давлатлар ўртасида ўзарo ишoнч ва аҳил қўшничилик мунoсабатларини мустаҳкамлаш, икки ва кўп тoмoнлама асoсда савдo-иқтисoдий, ижтимoий-сиёсий, илмий-тeхникавий, маданий-гуманитар сoҳаларда самарали ҳамкoрликни ривoжлантириш, минтақада тинчлик ва oсoйишталикни мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва барқарoрликни таъминлаш йўлида салмoқли ишлар амалга oширилди.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти тартиб-таомилларига асoсан ҳар йили аъзo давлатлардан бири унга раислик қилиши белгиланган. 2015 йилнинг июлидан 2016 йилнинг июнигача ШҲТга Ўзбeкистoн Рeспубликаси раислик қилган бўлиб, мамлакатимиз ШҲТга раислиги дoирасида ташкилoт халқарo алoқаларини янада ривoжлантириш, унинг норматив-ҳуқуқий асoсини мустаҳкамлаш, унинг Хартиясидаги мақсадлар, вазифалар ва тамoйилларга мувoфиқликни сақлаган ҳoлда хавфсизлик ва барқарoрликни таъминлаш билан бoғлиқ ташаббусларни ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш oрқали Ташкилoт фаoлияти самарадoрлигини oширишга мунoсиб ҳисса қўшди.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги cаммити жорий йилнинг 8-9 июнь кунлари Остона шаҳрида бўлиб ўтди.
Қозоғистон Республикаси раислигида ўтган мазкур саммитда ШҲТ ва унинг тузилмалари фаолиятини янада такомиллаштириш, Ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, терроризм, диний экстремизм, наркотик моддалар ва қурол-яроғ контрабандасига қарши биргаликда курашиш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
ШҲТнинг 2025 йилгача ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича 2016-2020 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар режасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор, ШҲТга аъзо давлатларнинг туризм соҳасидаги ҳамкорлигини ривожлантириш дастури ва бошқа ҳужжатлар ижроси муҳокамалар марказида бўлди.
Саммитда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. У ўз нутқида «бугунги кунда халқаро террорчи гуруҳлар ва бузғунчи кучлар ўз фаолиятида ахборот технологияларини янада кенгроқ қўллаётганини ва бу орқали ёвуз ғояларини ёйиб, ёшларимиз онгини заҳарлаётганини” алоҳида таъкидлади. Шу боисдан, Президентимиз ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг фаолияти ва ваколатларини кенгайтиришни, хусусан, ушбу тузилмага глобал ахборот майдонида юзага келадиган таҳдидлар мониторинги ва уларга қарши курашиш ваколатларини беришни таклиф қилди.
Шавкат Мирзиёев ўз нутқида, шунингдек, ўсиб келаётган ёш авлоднинг турли бузғунчи ғоялар ва радикал гуруҳларга қўшилиб кетиши олдини олишнинг аниқ чораларини қўллаш лозимлиги ҳақида гапириб, «асосий эътиборни маърифатга, ёшларнинг маънавий ва ахлоқий тарбиясига қаратиш, уларда билим ва ўз устида ишлашга интилишни шакллантириш” муҳимлигини алоҳида қайд этди.
Ўзбекистон ШҲТга аъзо давлатлар билан биринчи галда савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш тарафдоридир. Бу борада, айниқса, Ташкилот доирасида транспорт-коммуникация тизимлари, хусусан, темир йўллар соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш муҳим аҳамиятга эга. Шундан келиб чиқиб, Президентимиз ШҲТ давлатлари темир йўл соҳаси раҳбарларининг мунтазам учрашувларини ташкил қилиш зарурлигини таъкидлади.
Саммитда аъзо давлатлар бир қатор ҳужжатларни, жумладан, Остона декларацияси, ШҲТнинг терроризмга қарши Конвенцияси, халқаро терроризмга қарши биргаликда курашиш ҳақида ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг баёноти каби ҳужжатларни имзоладилар. Шунингдек, ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида Россия, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон етакчилари Ҳиндистон ва Покистонни ташкилотга аъзоликка қабул қилиш жараёни ниҳоясига етгани ҳамда уларга ШҲТга аъзо давлат мақомини бериш ҳақидаги қарорга имзо чекдилар.
Маълумки, Ташкилотнинг 2016 йилги Тошкент саммитида Ҳиндистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикасининг ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш йўлидаги мажбуриятлари тўғрисидаги меморандумлар имзоланган эди.
Остона саммитида эса Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТ аъзоси мақомига эга бўлиши Ташкилот имкониятларини янада кенгайтириб, унинг халқаро майдонда долзарб муаммоларни ҳал этиш, минтақа ва дунёда хавфсизлик, барқарор тараққиётни таъминлашда кўп томонлама механизм сифатидаги ролини янада оширишга хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммити доирасида қатор давлатларнинг раҳбарлари билан учрашди. Жумладан, Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбоев билан бўлган учрашув Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади. Икки мамлакат Президентлари сиёсий мулоқотни янада фаоллаштириш ва ижтимоий-иқтисодий муносабатларни кенгайтириш масалаларини муҳокама этиб, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик қатор масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
Шунингдек, Остонада Президентимизнинг Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди билан бўлган учрашувида Нарендра Модининг 2016 йил мамлакатимизга амалга оширган ташрифи давомида эришилган келишувлар ижроси ва ўзаро ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди.
ШҲТ саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Испания Қироли Филипп VI билан ҳам учрашди. Учрашувда томонлар ўзаро муносабатларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама этиб, халқаро аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
Ўзбекистон ва Испания ўртасидаги муносабатлар узоқ тарихга эга бўлиб, XV аср бошида Амир Темур ва Кастилия қироли Энрике III ташаббуси билан Самарқандда ва Кастилия пойтахти Сеговияда элчихоналар фаолият юритганлиги фикримизнинг яққол далилидир.
Бугунги кунда иккала мамлакат ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш борасида кўплаб ишга солинмаган имкониятлар мавжуд. Хусусан, туризм соҳасида Испания улкан тажрибага эга бўлиб, ушбу тажрибадан кенг фойдаланиш миллий манфаатларимизга тўлиқ мос келади. Бундан ташқари, нефть-газ, энергетика, кимё, фармацевтика, тўқимачилик, пардозлаш материаллари ва бошқа кўплаб соҳаларда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ҳам каттагина салоҳият мавжуд бўлиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Филипп VI билан учрашувида ушбу масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида ЭКСПО – 2017 халқаро ихтисослаштирилган кўргазманинг расмий очилиш маросимида ҳам иштирок этди. Минтақамиз давлатларини янада ривожлантириш борасида юксак технологиялар ва инвестицияларни жалб этишга хизмат қилувчи ушбу халқаро кўргазма доирасида Ўзбекистонда ишлаб чиқилган товар ва маҳсулотлар намойиши ҳам ташкил қилинган бўлиб, мамлакатимиз иқтисодиётининг имкониятлари ва салоҳияти мутахассислар ва кўргазмага ташриф буюрувчилар томонидан жуда юқори баҳоланди.
Хулоса сифатида шуни таъкидлаш лозимки, ўтган даврда ШҲТ ўзини самарали механизм сифатида намоён этиб, сиёсат ва хавфсизликдан иқтисодий ва ижтимоий ҳамкорликкача бўлган кенг қамровли масалаларни ўз ичига олган минтақавий муаммоларнинг бутун бир мажмуини ҳал этишга қодир халқаро форум сифатида жаҳон сиёсат саҳнасидан мустаҳкам ўрин эгаллади. ШҲТнинг обрўси йилдан-йилга ошиб, мазкур Ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги самарали ва сермаҳсул ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлида бир қатор муҳим қадамлар қўйилди. Ўзбекистон ШҲТ фаолияти самарадорлигини унинг халқаро алоқаларини ривожлантириш, норматив-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш, минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ ташаббусларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳисобига янада оширишга асосий эътибор қаратиб келмоқда. Ҳеч шубҳасиз, бундай саъй-ҳаракатлар истиқболда, албатта, ўз ижобий самарасини беради.
Қодир ЖЎРАЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси, “Адолат” СДП фракцияси аъзоси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Амаким махфий васиятнома расмийлаштирганлигини ва унда менга ҳам баъзи нарсаларни мерос қолдирганлигини, лекин буни ҳозирча ошкор қилмаслигини айтд...
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган маросим бўлди...
01 янв 1970
– Уйда ўзаро маслаҳатлашиб, оила пудрати тузиш қарорига келдик. Бизни оила пудратининг ҳуқуқий меъёрлари ҳақидаги маълумотлар қизиқтиради. Шу...
01 янв 1970
Матбуот соҳасида узоқ йиллар ишлаганим боис таҳририятларга йўлланадиган хат-хабар, таклиф-мулоҳаза ва шулар қаторида сон-саноқсиз шикоят хатларини ...