Андижон янада обод бўлади

/
Кейинги йилларда республикамизнинг қайси бир вилоятига борманг, истиқлол туфайли юз берган катта ўзгаришларнинг гувоҳи бўласиз. Бугун янгиланиш нафаси кириб бормаган гўшанинг ўзи йўқ. Юртдошларимизнинг кайфияти баланд, фикрлаши ўзгача, келажакка бўлган ишончи мустаҳкам.
Бугунги ҳаётимизга назар ташласак, кекса-ю ёшнинг дилида шукроналик, олдинга интилиш ва юрт равнақи йўлида ёниб яшаш ҳисси ўрин олган. Андижоннинг кун сайин чирой очаётгани ҳам фикримизнинг яққол исботидир.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг вилоятимизга ташрифини халқимиз мамнуният билан кутиб олди. Чунки давлатимиз раҳбари қаерга бормасин, ким билан учрашмасин, ўзаро мулоқотлар чоғида халқимизга бўлган чексиз меҳр-муҳаббатини намоён қилди. Учрашувлар жараёнида эл дардига қулоқ тутиш билан бирга, бунёдкорлик, юртимиз тараққиётига хизмат қилувчи бошқа соҳалар борасида истиқболли таклифларни ўртага ташлади.
Андижоннинг энг сўлим ва обод жойларидан бири Бобур боғига ташриф унутилмас воқелик бўлди. Чунки давлатимиз раҳбари бу жойда амалга оширилаётган ободончилик ишлари билан танишиш баробарида, 2017 йилнинг Андижонда Бобур йили деб номланишига алоҳида эътибор қаратди ва бу жойни янада обод қилишга оид фикрларни билдирди. Бу айни вақтда Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг “Ободлик кўнгилдан бошланади”, деган сўзларини ёдимизга солади.
Бугун аҳолини иш билан таъминлаш олдимиздаги энг долзарб вазифалардан бири. Давлатимиз раҳбарининг Олтинкўл туманига ташрифи чоғида айни шу масалага алоҳида эътибор қаратганлиги барчамизни қувонтирди. Томорқа хўжаликларидан самарали фойдаланиш борасида кўрсатган йўл-йўриқлари келгусидаги фаолиятимизга пойдевор бўлади. Айниқса, намунавий уй-жойларда яшовчиларнинг Президентимиз таклифларига “лаббай”, деб жавоб бераётгани алоҳида эътиборга лойиқдир.
Биз, андижонликлар давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев билан мулоқотлар чоғида юртимизда амалга оширилаётган барча улуғвор ишларнинг негизида инсон манфаатлари, унинг ҳаёт тарзини юксалтиришдек эзгу мақсадлар турганлигини яна бир бор англаб етдик.
Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмалари асосида келгусида амалга ошириладиган истиқболли вазифаларни белгилаб олдик.
Зуҳрахон КОМИЛОВА,
халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ғурур ва ифтихоримизнинг боиси шундаки, биз тиш-тирноғи билан қуролланган, ўнлаб мамлакатларнинг иқтисодий салоҳиятини ўзлаштирган хавфли душман ус...
01 янв 1970
Ижтимоий-сиёсий ҳаётимизда рўй бераётган жадал ислоҳотлар ва янгиланишлар жараёнида ушбу савол ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда....
01 янв 1970
Тарихчи олим Рустамбек Шамсутдинов 80 ёшга тўлганига ишонгинг келмайди. Чунки у киши ғайрат-шижоатда ёшлардан қолишмайди....
01 янв 1970
Участка сайлов комиссияларини тузиш қай тартибда амалга оширилади?