Ҳужжатда кам – контейнерда кўп

/
Мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, шу жумладан, ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама қулайлик яратишга қаратилаётган эътибор соҳанинг изчил ривожланишига кенг йўл очмоқда.
Афсуски, бу йўналишдаги ислоҳотларнинг самарадорлигига путур етказаётган айрим омиллар ҳам кўзга ташланмоқда-ки, улардан бири товар-моддий бойликларни республикамизга ноқонуний равишда импорт қилишга уринишлар билан боғлиқ.
Яқинда Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари ана шундай уринишлардан бир нечтасини бартараф этишди.
Жумладан, вилоятдаги “Олот” чегара божхона комплекси ходимлари хорижлик фуқаро К.Тахсин бошқарувида Туркиядан республикамизга кириб келган юк автотранспорт воситасини ўрнатилган тартибда мобиль инспекцион-текширув аппарати кўмагида божхона назоратидан ўтказишганида навбатдаги божхона қоидабузарлигини фош қилишди.
Йўл-юк кузатув ҳужжатларига кўра, Тошкент шаҳридаги “Adamant Mega Trade” фирмаси номига келтирилаётган контейнерда аслида қиймати салкам 6,5 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи 16 тоннадан ортиқ оғирликдаги тўқимачилик маҳсулотлари ва болалар кийим-кечаклари бўлиши лозим эди.
Аммо божхона кўриги давомида контейнердаги товарлар билан йўл-юк кузатув ҳужжатларидаги маълумотлар ўртасида кескин тафовут мавжудлиги аниқланди. Содда қилиб айтганда, мазкур товарлар ҳужжатлардагидан кўра ҳаддан ташқари ортиқча миқдорда эканлиги маълум бўлди.
Ҳисоб-китобларга кўра, йўл-юк кузатув ҳужжатларидан қайд этилмаган товарларнинг умумий миқдори 868 миллион 465 минг сўмни ташкил қилди. Шу тариқа қонунбузарлар давлат бюджетига ундирилиши лозим бўлган 105 миллион сўмдан ортиқ божхона тўловларидан қочишга уринишган.
Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Хўжадавлат” темир йўл чегара божхона постида ҳам шу турдаги яна бир божхона қоидабузарлиги фош қилинди.
Мазкур постда республикамизга кириб келган юк поезди белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, вагонлардан бирига ортилган минерал сувлар божхоначиларнинг диққатини тортди.
Бир қарашда йўл-юк кузатув ҳужжатларида қайд этилган товар билан вагонга ортилган товар бир хил эканлиги боис ҳеч қандай қонунбузарлик аломати сезилмайди. Ваҳоланки, божхона кўриги давомида бутунлай бошқа манзара намоён бўлди.
Грузиядан пойтахтимиздаги “Best Energy Business” масъулияти чеклаган жамияти номиган юборилган мазкур юкларга тегишли ҳужжатларга кўра, ушбу вагондаги 63 тоннадан ортиқ минерал сувлар ярим литрлик идишларга қадоқланган бўлиши лозим эди. Аммо контейнердаги қиймати салкам 741 миллион сўмлик ичимликлар бутунлай бошқа сиғимдаги идишларга қадоқланган экан.
Божхоначиларнинг кўзини шу тариқа шамғалат қилишга уринган қонунбузарлар бу усуллари билан давлат бюджетига ундирилиши лозим бўлган 63 миллион сўмдан ортиқ божхона тўловларидан бўйин товлашган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар бўйича терговга қадар божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бухоро вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТЛИГИГА НОМЗОД НАРИМОН МАЖИТОВИЧ УМАРОВНИНГ ТАРЖИМАИ ҲОЛИ...
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП нинг “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур” лойиҳаси доираси бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда.&nb...
01 янв 1970
Тарихнинг шундай давр ва лаҳзалари бўладики, вақт тушунчаси уларнинг маъно-моҳиятини тўла очиб беришга ожизлик қилади....
01 янв 1970
Қонунчилик палатаси депутати Муҳаррам Дадаходжаеванинг “Ҳамдўстлик” қишлоғидаги учрашувлари фуқароларнинг парламент вакилларига бўлган ...