Ҳуқуқий маслаҳат бурчаги

/
— Келгусида ҳуқуқшунос, яъни нотариус бўлмоқчиман. Шунинг учун соҳага оид ҳуқуқий тушунчаларни эътибордан четда қолдирмайман. Яқинда денгиз протести, деган атамага дуч келдим. Шу ҳақда тўлиқ маълумот берсангиз?
Мафтуна НАСРИДДИНОВА,
Наманган шаҳри

— Номидан ҳам кўриниб турибдики, сиз тилга олган атама денгизда ҳаракатланиш билан боғлиқ нотариал ҳаракатдир. Унга биноан, нотариус кема эгасининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун далил-исботларни таъминлаш мақсадида кема капитанининг кема сузиб бораётганда ёки у тўхтаб турган жойда содир бўлган ҳамда кема эгасининг олдига мулкий талаблар қўйиш учун асос бўлиши мумкин бўлган ҳодиса тўғрисидаги аризасини қабул қилади.
Денгиз протести ҳақидаги аризада юз берган ҳодиса тафсилотлари ва капитаннинг ўзига ишониб топширилган мулкнинг бут сақланишини таъминлаш юзасидан кўрган чора-тадбирлари баён этилган бўлиши керак. Мазкур аризада баён этилган ҳолатларнинг тасдиғи сифатида кема капитани ариза билан бир вақтда ёки кема портга кирган кундан бошлаб, агар ҳодиса портда юз берган бўлса, у юз берганидан сўнг етти кундан кечиктирмай нотариусга кўздан кечириш учун кема дафтарини ва кема дафтаридан олиниб, капитан томонидан тасдиқланган кўчирмани тақдим этиши шарт.
Денгиз протести ҳақидаги ариза кема портга кирган вақтдан бошлаб йигирма тўрт соат ичида берилади. Агар денгиз протести ҳақида ариза бериш заруратини келтириб чиқарган ҳодиса портда юз берган бўлса, протест ҳодиса юз берган вақтдан бошлаб йигирма тўрт соат ичида берилиши керак.
Протестни белгиланган муддатда беришнинг имкони бўлмаган тақдирда, бунинг сабаблари денгиз протести ҳақидаги аризада кўрсатилиши шарт.
Саволга Уйчи туман 2-сон ДНИ нотариуси Азимжон ЮНУСОВ жавоб берди.
 
— Транспорт воситаларини ижарага бериш тартиби ҳақида маълумот берсангиз. Автомототранспорт воситаларини ижарага бериш билан боғлиқ битимларни тасдиқлашда нотариус томонидан қандай ҳужжатлар талаб этилади?
Т.БОБОЕВ,
Каттақўрғон тумани

— Транспорт воситаларини ижарага бериш шартномаси бошқа мулклар сингари қонуний ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Ижарага берувчи транспорт воситасини вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ҳақ эвазига ижарага олувчига беради. Экипажсиз ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи транспорт воситасини бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатмаган ҳолда вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ижарага олувчига ҳақ эвазига беради.
Транспорт воситасини ижарага бериш шартномаси унинг муддатидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган автомотранспорт воситаларини ижарага бериш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак.
Ижарага берувчи шартнома амал қилиб турган муддат давомида ижарага берилган транспорт воситасининг тегишли ҳолатда сақланиши, шу жумладан, жорий ва капитал таъмирлаши ҳамда зарур асбоб-ускуналарни бериши шарт.
Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, транспорт воситасини ишлатишнинг одатдаги амалиёти талаблари ва шартнома шартларига жавоб бериши лозим. Шунингдек, транспорт воситасини суғурта қилиш ва (ёки) унинг томонидан ёки уни ишлатиш муносабати билан етказилиши мумкин бўлган зарар учун жавобгарликни суғурталаш мажбурияти, бундай суғурталаш қонун ёки шартномага мувофиқ мажбурий бўлса, ижарага берувчи зиммасига юкланади.
Агар ижара шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ижарага олувчи ижарага олинган транспорт воситасини экипаж билан ёки экипажсиз ижара шартномаси шартлари асосида ижарага берувчининг розилиги билан қўшимча ижарага беришга ҳақли.
Саволингизнинг иккинчи қисмига тўхталадиган бўлсак. Автомототранспорт воситаларини ижарага бериш билан боғлиқ битимларни тасдиқлашда нотариус қуйидаги ҳужжатларни талаб қилади:
мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат, яъни транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси (нусхаси қолдирилиб, асли қайтариб берилади);
автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлиги ҳақидаги маълумот;
автомототранспорт воситаси умумий биргаликдаги мулк бўлган тақдирда (эр-хотиннинг биргаликдаги мулки), барча эгаларининг (эр-хотиннинг) розилиги;
тарафларнинг туман давлат солиқ хизмати органидан берилган ва солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР); давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (тўлов топшириқномаси, квитанция).
Саволга Каттақўрғон туман 2-сон ДНИ нотариуси Раҳимжон САПАРОВ жавоб берди.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДПдан кўрсатилган номзод — 34-умумтаълим мактаби директори Насибахон Мавлоновага сайловчилар катта ишонч бил...
01 янв 1970
Юридик ташкилотлар ҳайдовчиларига малака оширганлик ҳақида бериладиган сертификат, ташкилот номига бериладими ёки ҳайдовчига?...
01 янв 1970
Халқимиз мустақиллигининг асосчиси, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан мотам тадбири бўлиб ўтди....
01 янв 1970
Вақт шиддат билан ўтиб боради. Муҳимлиги билан бир-биридан қолишмайдиган эврилишлар занжири асло узилмайди....