Сессияга масала киритилди: Ўқувчилар ва боўча болаларига тиббий хизмат кўрсатиш талабга жавоб берадими?

/
Халқ депутатлари Конимех туман Кенгашининг шу йил 25 апрелда бўлиб ўтган навбатдаги сессиясида мазкур маҳаллий Кенгашдаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи томонидан киритилган масала ҳам муҳокама этилди.
Айтиш жоизки, мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларида синфлардаги ўқувчилар сонининг санитария-гигиена талабларига мослиги, умумий тиббий хизматнинг аҳволи, белгиланган дори-дармонлар билан таъминланганлик даражаси, манту синамаси ва бошқа эмлашлар даврийлиги ҳамда тоза ичимлик суви билан таъминланиш ҳолатларига доир мазкур масала бўйича партия депутатлик гуруҳи аъзолари ва партия фаоллари масъул муассасалар вакиллари билан биргаликда атрофлича ўрганишлар олиб борди.
Сессияда халқ депутатлари Конимех туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари Хатша Нашарова, депутатлик гуруҳи аъзоси, Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят кенгаши раиси Рустам Ҳайитовнинг ушбу ўрганишлар натижалари юзасидан ахборот-маърузалари тингланди.
Таъкидланганидек, депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари, халқ таълими фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими, тиббиёт бирлашмаси ҳамда ДСЭНМ масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан жорий йил 20 мартдан 20 апрелгача тумандаги умумтаълим мактабларида бу борадаги ҳолат, олиб борилган ишлар ўрганилди.
Тумандаги таълим муассасаларининг аксариятида, жумладан, 1, 2, 3, 7, 10, 12, 19, 26, 39, 40-умумтаълим мактабларида доимий асосда ишловчи тиббиёт ходимларининг, шунингдек, тиббиёт хоналарининг йўқлиги аниқланди. Бу эса ўз-ўзидан мазкур таълим муассасалари 40 турдаги тиббиёт асбоб-ускуналари ва 20 турдаги тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган бирламчи дори-дармонлар билан таъминланмаганидан далолат беради.
Айрим умумтаълим мактабларида тиббиёт ходими вазифасини психолог ва бошқа мутахассисларга юклаб қўйиш ҳолатлари кузатилди. Мактабларнинг кўпчилигида ўқувчилар учун қайнатилган ичимлик суви ташкил этилмаган.
Сессияда муҳокама этилган масала юзасидан қабул қилинган қарорга мувофиқ тумандаги умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларидаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан алоҳида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиши белгиланди. Туман халқ таълими муассасаларини методик жиҳатдан таъминлаш ва ташкил этиш бўлими белгиланган вазифалар ижроси бўйича халқ депутатлари туман Кенгашининг “Ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари” доимий комиссиясига йилнинг ҳар чорагида ахборот тақдим қилиб бориши қайд этилди. Туман тиббиёт бирлашмасига мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларида умумий тиббий хизмат кўрсатишнинг аҳволи, дори-дармонлар билан таъминланганлик даражаси, манту синамаси ва бошқа эмлаш ишларини ўз вақтида амалга ошириш ҳамда умумтаълим мактабларида тиббиёт хоналарини ташкил этиш ва тиббий воситалар, дори-дармонлар билан таъминлаш чораларини кўриш вазифаси топширилди. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан мазкур қарор ижроси юзасидан депутатлик ва жамоатчилик назорати ўрнатилиши, мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари раҳбарлари фаолияти таҳлилий жиҳатдан ҳар чоракда маҳаллий Кенгаш сессияси муҳокамасига киритилиши алоҳида белгилаб қўйилди.
Олим ХЎЖАЕВ,
“Adolat” мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Йўл патруль хизмати ходимлари мендан тиббиёт қутичаси, ўт ўчиргич, мажбурий тўхтаганлигини билдирувчи белги ва нур қайтаргичлик камзул бор-йўқлигин...
01 янв 1970
Жорий йилнинг 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг навбатдан ташқари қурултойи бўлиб ўтди....
01 янв 1970
Мамлакатимизда болалар спортини ривожлантириш, ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши, истеъдод ва салоҳиятини кенг намоён этиши учун замонавий...
01 янв 1970
Сайловнинг энг муҳим тамойилларидан ҳисобланган очиқлик ва ошкоралик умумэътироф этилган миллий сайлов қонунчилигимиз ҳамда халқаро меъёрий ҳужжатл...