Илмга суянган кам бўлмайди

/
Муқаддас диёримиз жаҳон тамаддуни ривожига салмоқли ҳисса қўшган кўплаб олиму фузалолар, адабиёт ва санъат намоёндалари билан донг таратган заминдир. Айниқса, Ал-Беруний, Ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек каби юзлаб алломаларимиз қолдирган бебаҳо мерослар шиддат билан ривожланаётган бугунги давр илм-фани тараққиётига ҳам мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда. Жумладан, жаҳон олимлари замонавий математика, геометрия, тригонометрия, география каби фанлар, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида эришилаётган ютуқларнинг тамал тоши айнан юртдошимиз Муҳаммад ал-Хоразмий томонидан қўйилганини эътироф этаётгани ҳам бежиз эмас.
Буюк боболаримиз қолдирган бебаҳо меросларни янада теранроқ ўрганиш, асраб-авайлаш, энг асосийси, муносиб издошлар сифатида улуғ алломалар номига ва илмига садоқат, ҳурмат билан ёндашиб янгиликлар яратиш бугунги Ўзбекистон ёшларининг муқаддас бурчидир. Мана шундай улуғ ва эзгу мақсадлардан келиб чиқиб, муҳтарам Президентимиз томонидан “Тошкент ахборот технологиялари университетининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.
Маълумки, Тошкент ахборот технологиялари университети замонавий ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлайдиган етакчи олий таълим муассасаларидан бири сифатида, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, компьютер инжиниринги, дастурий инжиниринг, почта алоқа технологиялари каби тараққиётимиз учун зарур бўлган ўнлаб таълим йўналишлари бўйича келажагимиз эгаларига таълим ва тарбия бермоқда. Ушбу зиё масканига Президентимиз қарори асосида Муҳаммад ал-Хоразмий номининг берилиши буюк мутафаккир сиймосига бугунги авлоднинг юксак ҳурмат ва эътирофининг ёрқин ифодасидир.
 Президентимиз қарорида университет фаолиятини янада такомиллаштириш, мавжуд интеллектуал салоҳиятдан самарали фойдаланиш, ёшларни илмий-тадқиқот фаолиятига кенг жалб этиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди. Ушбу вазифаларни амалга ошириш асносида ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ишларини иқтисодий-ижтимоий соҳалардаги долзарб муаммолар ечимига йўналтириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги узвий интеграцияни таъминлаш, дастурий маҳсулотлар яратиш, уларни иқтисодиётнинг етакчи тармоқларига жорий этишни таъминлаш масалалари давлатимиз илм-фани ва иқтисодиёти юксалишига хизмат қилиши аниқ.
 Шунингдек, ушбу вазифаларни самарали амалга ошириш йўлида талаба-ёшларга зарурий шароитларнинг яратилиши, янги марраларга рағбатлантириши аниқ. Айниқса, анъанавий тарзда республика ва халқаро илмий-амалий анжуманлар ўтказиш, юртимиздаги етакчи илм-фан намояндалари иштирокида олий таълим муассасалари талабалари, ёш олимлар, профессор-ўқитувчилар билан учрашувлар ташкил этишга эътибор қаратиш, шунингдек, университетнинг иқтидорли талабалари учун бериладиган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги стипендияни жорий этиш бўйича вазифалар белгилаб берилганлиги мамлакатимизда яқин келажакда жаҳон тамаддуни ривожига салмоқли ҳисса қўшган бобокалонларимизнинг муносиб ворислари камол топишидан дарак беради.
Таълим даргоҳи қошидаги “Дастурий маҳсулотлар ва аппарат дастурий мажмуалар яратиш маркази” ўрнида ташкилий тузилмани такомиллаштириш, ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ишларини янада ривожлантириш мақсадида “Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази”ни ташкил қилиш зарурлиги кўрсатиб ўтилганлиги инновацион фикрлайдиган бугунги давр авлодларига зарурий стандартлар асосида таълим бериш имкониятларининг кенгайишига олиб келади.
Университет қошида Илмий-инновацион ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиши ва жамғарма маблағлари ҳисобидан университет учун ўқув дарсликлар, илмий адабиётларни яратиш ва нашр этиш, жумладан, хорижий адабиётларни харид қилиш, “Муҳаммад ал-Хоразмий авлодлари” илмий журнали нашр этилишини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадларининг аниқ-равшан белгиланиши чин маънодаги кашфиётлар яратишга қодир бўлган авлодлар учун давлат сиёсати даражасидаги ғамхўрлик ва эътиборнинг яққол тасдиғидир.
Қарорда университетнинг иқтидорли талабалари, профессор-ўқитувчилари ва ёш илмий ходимларини етакчи хорижий олий таълим муассасалари ҳамда илмий-тадқиқот марказларида тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, университетда дарс бериш ва марказда илмий-тадқиқотлар ўтказиш учун юқори малакали хорижий мутахассислар ва олимларни жалб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани, хорижий ҳамкорларимиз билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишнинг аниқ йўналишларидан ҳисобланади.
Таъкидлаш жоизки, партиямиз сайловолди дастурий вазифалари билан ҳамоҳанг бўлган ушбу қарор мамлакатда иқтисодиётнинг инновацион тараққиётини таъминлаш, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг муваффақиятли амалга оширишга хизмат қилиши билан ҳам алоҳида аҳамият касб этади.
Рауаж ОТАРБАЕВ,
Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон ҳудудий кенгаши раиси ўринбосари

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Самарқанд шаҳрининг “Гўрўғли” кўчаси, 90-уйида яшовчи Вали Зиёев ҳовлисида 2017 йил 20 июнда табиий газ ёнмай қолди. ...
01 янв 1970
Умумтаълим мактабларида 11 йиллик таълимга қайтиш ғояси илгари сурилгач, бу ғояни тезлик билан рўёбга чиқаришга киришилди....
01 янв 1970
Маълумки, мамлакатимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ва уларнинг самаралари замирида юртимизда, умуман, минтақада ҳукм сураётган тинчлик ва о...
01 янв 1970
Мамлакатимиз Президенти томонидан жорий йилнинг 7 март куни имзоланган “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қон...