Эзгуликка йўғрилган қарор

/
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев динимиз ривожига, ҳадис илмининг такомилига салмоқли ҳисса қўшган буюк ватандошимиз Имом Термизий ҳазратларининг илмий фаолиятини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш ҳақида алоҳида қарор қабул қилгани ҳаммамизни тўлқинлантириб юборди, албатта.
Қарорда нафақат Имом Термизий ҳазратларининг, балки барча термизий уламоларнинг нодир илмий асарларини, аввало, юртдошларимизга, қолаверса, бутун дунёга танитиш, кенг тарғиб қилиш кўзда тутилган. Бундай хайрли ишлар миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлашга хизмат қилиши, ўсиб келаётган келажак авлодни диёнатли, илм-маърифатли қилиб тарбиялаши, ёшларнинг қалбига эзгулик, Ватанга муҳаббат, юртга садоқат, бағрикенглик, инсонпарварлик, бунёдкорлик ғояларини сингдириши шубҳасиз.
Қарорга мувофиқ Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади. Бу марказда динимизнинг илмий-маънавий асослари, Имом Термизий ҳамда термизий алломалар, юртимиздан етишиб чиққан мутафаккир зотларнинг мероси ҳар томонлама чуқур ўрганилади ва кенг тарғиб қилинади, улардан диний таълим, маънавий-ахлоқий тарбия ишларида фойдаланилади, дарсликлар, ўқув қўлланмалар чоп қилинади. Қарорда қисқа муддат ичида марказ учун бино ва кутубхона қуриш ҳақида ҳам кўрсатма берилган.
Давлатимиз раҳбарининг бу хайрли ишлари шарофати билан инсониятга Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Мансур Мотуридий, Абдухолиқ ўиждувоний, Бурҳониддин Марғиноний, Абулбаракот Насафий каби минглаб улуғ олимлар, фозилу фузалоларни берган юртимизда буюк аждодларимизга муносиб, соғлом дунёқарашли, эзгу ғоя ва таълимотлар руҳида тарбияланган авлодлар етишиб чиқади.
Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорнинг яна бир муҳим жиҳати — ушбу марказни қуриш ва ободонлаштириш мақсадида очилган ҳисоб рақами барча саховатпеша инсонлар учун, юртдошларимиз ва хорижлик ҳомийлар учун очиқлиги ҳамда марказни ташкил этиш ва унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга хайр-эҳсон қилган корхоналарнинг солиқдан озод қилинганидир.
Шунингдек, давр талабини чуқур англаган ҳолда, қарорда маънавий меросимизни ўрганишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан, илм-фан ютуқларидан кенг фойдаланиш ҳам айтиб ўтилганлиги ниҳоятда эътиборга сазовор ишдир.
Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Дилором Омонуллаева басталаган дилтортар қўшиқ ва мусиқалари билан миллионлаб санъатсевар ҳамюртларимизнинг қалбидан чуқур жой эгаллаган беназир иж...
01 янв 1970
“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли “Карбонам” масъулияти чекланган жамияти (собиқ химия заводи) Наманган шаҳридаги тўнғич саноат к...
01 янв 1970
Бугун Ўзбекистоннинг халқаро майдонда олиб бораётган прогрессив ташқи сиёсатини “тинчлик” ва “ҳамкорлик” сўзларида мужассам...
01 янв 1970
Халқ депутатлари Конимех туман Кенгашининг шу йил 25 апрелда бўлиб ўтган навбатдаги сессиясида мазкур маҳаллий Кенгашдаги Ўзбекистон “Адолат&...