Порлоқ келажакка кенг йўл очилмоқда

/
Истиқлол йилларида халқимиз саломатлигини асраб-авайлаш, соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш энг устувор вазифалардан бирига айланди. Шу мақсадда қатор дастурларга мувофиқ амалга оширилган кенг кўламли ишлар натижасида аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатишнинг янгидан-янги имконлари юзага келди.
Янги тиббиёт муассасаларини барпо этиш, тубдан реконструкция қилиш, улар фаолиятини ташкил этишда барча ҳудудлар, чекка-чекка қишлоқлар ҳам қамраб олинди. Зеро, фуқароларнинг соғлиғи, ёшларнинг жисмонан бақувват ва соғлом бўлиши мамлакатнинг қудрати, ўз олдига қўйган улуғ мақсадларига эришишининг асоси саналади.
Шу улуғ ишларнинг бардавом экани давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи чоғида ёрқин намоён бўлди. Президентимиз Хўжайли тумани марказий шифохонасига ташриф буюриб, бу ердаги шарт-шароитлар билан танишди, қабул, рентген, диагностика ва бошқа бўлимларни кўздан кечирди. Бугунги кунда тиббиёт соҳасида замонавий технологияларни жорий этиш, улардан самарали фойдаланишда шифокорларнинг билим ва малакаси муҳим жиҳат ҳисобланади. Малакали тиббий кадрлар етиштириш, тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш борасида ҳали қилинадиган ишларимиз кўп, албатта. Шифокорлар билан мулоқотда ана шу масалалар хусусида фикр алмашилди. Давлатимиз раҳбари “Қорақалпоғистон” қишлоқ врачлик пунктига ташрифи чоғида шифокорлар билан суҳбатда бўлиб, аҳолининг давлат идораларига ишончини мустаҳкамлашда тиббиёт муассасалари ходимларининг фаолияти алоҳида ўрин тутишини таъкидлади.
Шунингдек, қишлоқ врачлик пунктларини замонавий тиббий жиҳозлар билан бир қаторда дори-дармон ва бошқа зарур ашёлар билан таъминлаш масалалари ҳам диққат марказида бўлди. Президентимиз қишлоқ врачлик пунктида фаолият кўрсатувчи тиббиёт ходимлари масъулиятини ошириш бўйича ҳам кўрсатмалар берди.
Шуни таъкидлаш жоизки, Қорақалпоғистоннинг ўзига хос иқлим шароити, Орол денгизи билан боғлиқ экологик муаммолар туфайли аҳоли соғлиғини асраб-авайлаш, айниқса, касалликлар профилактикасини самарали ташкил этиш вазифалари тиббиёт ходимларидан алоҳида масъулият, чуқур билим ва малака, профессионал маҳоратга эга бўлишни талаб этади. Тиббиёт муассасаларининг замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланиши, дори-дармонларнинг сифати нақадар жиддий аҳамиятга эга эканини мутахассислар чуқур англайди. Шифокорларимиз тиббий-экологик билим савиясини оширишга ҳам эътибор қаратишлари ана шу каби талаблар билан боғлиқ, албатта. Давлатимиз раҳбари янги шифохоналар бунёд этишда ҳудуднинг иқлим шароитидан келиб чиқиш ҳақида ҳам алоҳида таъкидлагани бежиз эмас.
Биз бу кўрсатма ва тавсиялардан тегишли хулоса чиқариб, халқ саломатлигини сақлаш борасидаги ишларимизни самарали ташкил этишда аниқ вазифалар белгилаб олдик.
Ёрқиной ЗАРИПОВА,
Хўжайли туман тиббиёт бирлашмаси бош педиатри,
II даражали “Соғлом авлод учун” ордени соҳибаси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Юқоричирчиқ туман партия кенгашида тузилган ишчи гуруҳи аъзолари “Сирғали” маҳалласи аҳли билан мулоқотда бўлишди....
01 янв 1970
— Келажакда ҳуқуқшунос бўлмоқчиман. Менга суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берсангиз?...
01 янв 1970
Хоразмда Ўзбекистон халқ артисти, «Буюк хизматлари учун» ордени соҳиби Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллиги кенг нишонланмоқда....
01 янв 1970
Фуқаронинг ва вояга етмаган шахснинг тирик эканлигини тасдиқлаш қандай тартибда амалга оширилади?...