Қонун устуворлигини таъминлашда жамоатчилик назорати

/
Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият сифатида улуғланади, бу борада белгиланган конституциявий тамойил истиқлол йилларида қабул қилинган бир қатор қонун ҳужжатлари билан мустаҳкамланди. Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида босқичма-босқич амалга оширилаётган ислоҳотлар, аввало, инсон ва унинг манфаатлари учун хизмат қилиши бош мақсадимизга айланган.
Муҳими, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, ҳар бир соҳа тараққиёти замон билан ҳамнафас равишда олдимизга янгидан-янги вазифалар қўйишини ҳам айтиш жоиз.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 7 январь куни прокуратура органларининг бир гуруҳ ходимлари билан бўлган учрашувда ушбу соҳа мутахассислари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида сўз юритар экан, “одамлар ҳамма нарсага чидаши мумкин, адолатсизликка чидай олмайди. Жамиятда адолат барқарор бўлишида прокуратура органларининг ўрни катта бўлмоғи керак”, деб алоҳида таъкидлади. Бу фикрлар нафақат прокуратура органлари, балки давлат бошқаруви тизимининг барча бўғинларида хизмат қилаётган ходимлар, айниқса, раҳбарларни халқ билан яқин бўлиб, очиқ мулоқот қилиб, ишлашга ундайди.
Учрашувда прокуратура органлари фаолияти устидан таъсирчан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини янада такомиллаштириш, барча даражадаги ҳокимлар, прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарларининг аҳоли олдида ҳисобот бериш тизими жорий этилиши масалаларига эътибор қаратилди. Бу муҳим масалалар жамоат ташкилотлари, жумладан, партиямизнинг ҳудудий кенгашлари, депутатлар зиммасига жиддий масъулият юклаши билан бирга инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган дастурий мақсадларимизни рўёбга чиқаришда ҳам амалий аҳамият касб этади.
Бир нарсани айтиш жоиз, бирор идора, мансабдор шахс томонидан қонуний ҳуқуқи лозим даражада таъминланмаган фуқаро давлат идоралари, жамоат ташкилотларига, депутатларга мурожаат қилади, ўзини қийнаётган муаммога қонуний ечим излайди. Бунга унинг ҳаққи бор, мурожаат этиши учун барча ҳуқуқий асослар белгилаб қўйилган. Фаолиятимизда амал қилаётган очиқлик, ошкоралик тамойиллари ҳам шуни тақозо этади. Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири борлигини асло назардан четда қолдириб бўлмайди. Партиямиз фаоллари, депутатлар одамларнинг дарди билан яшаш, уларни ўйлантираётган масалаларни ҳал этиш ҳаётий зарурат, партиявий ишларимизнинг ҳам асоси эканини чуқур англайдилар.
Барча даражадаги ҳокимлар, прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарларининг аҳоли олдида ҳисобот бериш тизими жорий этилиши инсон манфаатларини рўёбга чиқаришнинг янги имконларини юзага келтиради, шу билан бирга, мазкур идоралар билан биргаликда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятида ҳам бу борада сезиларли равишда ижобий натижалар беради.
Албатта, жамият тараққиётини таъминлашда, жамоатчилик назорати институти механизмларидан самарали фойдаланиш кутилган натижаларни бериши аниқ. Шуни назарда тутиб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари Нукус шаҳар, Кегейли, Чимбой ва Қораўзак туман Кенгашларида фаолият олиб бораётган партия депутатлик гуруҳларимиз, партия депутатлари “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширилиши лозим вазифалар қаторида, ҳудудларда қонунлар ижроси устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш масаласига ҳам жиддий эътибор қаратмоқда.
Президентимиз томонидан прокуратура фаолиятини такомиллаштириш борасида белгиланган муҳим вазифалар партиямизнинг давлат бошқаруви органлари, назорат этувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар фаолиятида қонунчиликка амал қилиниши устидан назоратни кучайтириш ҳақидаги дастурий мақсадларимизга ҳамоҳангдир, ушбу долзарб вазифалар ижросини таъминлашда партия фаоллари жиддий масъулият билан иш олиб борадилар.
Ривож ОТАРБОЕВ,
Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон
Республикаси кенгаши раиси ўринбосари

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак ҳурматимни қабул қилгайсиз.
01 янв 1970
Касби туман тиббиёт бирлашмасида Ўзбекистон “Адолат” СДП туман кенгаши ва “Камолот” ЁИҲ ҳамкорлигида “Эл соғлиғи &mda...
01 янв 1970
Бугунги кунда халқ билан мулоқот қилиш, фуқароларни ўйлантираётган масалаларга ечим топиш барча даражадаги давлат идораларининг бирламчи вазифасиди...
01 янв 1970
Яқинда янги «Электрон солиқ хизматлар» портали ишлаб чиқилгани ва тест режимида амалиётга жорий қилингани ҳақида матбуотда ўқиб қолдим....