Огоҳлик — давр талаби

/
Ўзбекистон “Адолат” СДП Зарбдор туман кенгаши ташаббуси билан туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мажлислар залида “Депутат ёшлар ҳузурида” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия ходимлари, туман партия кенгашининг “Ёш адолатчилар” қаноти аъзолари, маҳалла фаоллари ҳамда ёшлар иштирок этди.
Тадбирни туман партия кенгаши раиси Ферузбек Ҳамзаев кириш сўзи билан очар экан, бугунги кунда мамлакатимизда ёшларнинг илм олиб, ўзлари хоҳлаган касб-ҳунар эгалари бўлиб етишишлари, ўз истеъдод ҳамда қобилиятларини намоён этиб, катта ютуқларни қўлга киритишлари учун барча имкониятлар яратилганини айтиб, ёшларимизни бу имкониятлардан оқилона фойдаланишга ундади. Шу билан бирга, глобаллашув даврининг мураккаб шароитида турли хил ёт ғоялар таъсиридан эҳтиёт бўлиш лозимлигини уқтирди. Шунингдек, ёшларимизнинг таълим-тарбиясида барча бирдек масъул эканлигига, бу борада кенг жамоатчиликнинг ролини янада кучайтириш лозимлигига эътибор қаратди.
Давра суҳбатида халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари Акрам Абдувоитов сўнгги йилларда қабул қилинган қонунлар ва уларнинг мазмун-моҳияти, мазкур қонунларнинг мамлакатимиз ҳамда халқимиз ҳаётидаги аҳамияти хусусида фикр-мулоҳазалар билдирди. Депутат ўз сўзида ёшларимиз қалбида ватанпарварлик, яхшилик, эзгулик, адолат, меҳнатсеварлик туйғуларини янада кучайтириш орқали уларнинг маънавий иммунитетини мустаҳкамлаш, турли хил ёт ғоялар ва оқимлар таъсирига тушиб қолишдан асраб-авайлашга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларининг самарадорлигини ошириш, фарзандларимизнинг маънавий дунёқарашини янада бойитиш, ёшларнинг ўқишдан бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, касб-ҳунар коллежларини битираётган ёшларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг тадбиркорлик билан шуғулланишларига яқиндан кўмаклашиш масалалари хусусида атрофлича тўхталиб ўтди.
— “Ёш адолатчилар” қаноти фаоллари билан ҳамкорликда тумандаги барча маҳалла, корхона, ташкилот ва муассасаларда мунтазам равишда тарғибот-ташвиқот тадбирлари ва учрашувлар ташкил қилиб келмоқдамиз, — дейди халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзоси Назира Назарова. — Хусусан, партиямиз лойиҳалари доирасида “Биз буюк юрт фарзандларимиз”, “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз”, “Эрта никоҳларнинг олдини олиш”, “Огоҳлик — давр талаби”, “Интернет ва унинг салбий оқибатлари” каби мавзуларда ўтказилган тадбирлар шулар жумласидандир. Келгуси тарғибот тадбирларида жамоатчилик вакилларини жалб қилган ҳолда хонадонларга ташриф буюриб, ҳар бир оилада самимий суҳбатлар уюштиришни режалаштирганмиз, ҳамкорликда амалга ошириладиган бу каби ишлар янада самаралироқ бўлишига ишонамиз.
Тадбир сўнггида иштирокчилар эътиборига мавзуга доир видеоролик ва ҳужжатли фильм намойиш этилиб, маҳалла фаоллари ва ёшларга партия фаолиятига оид буклет ҳамда қўлланмалар тарқатилди.
Узоқбой РИСҚУЛОВ,
Жиззах вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Хабарингиз бор, яқинда давлатимиз раҳбарининг «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги фар...
01 янв 1970
Айтинг-чи, қандай турдаги даромадлардан декларация асосида солиқ тўланиши керак?...
01 янв 1970
Кейинги йилларда республикамизнинг қайси бир вилоятига борманг, истиқлол туфайли юз берган катта ўзгаришларнинг гувоҳи бўласиз....
01 янв 1970
Мамлакатимиз Президенти яқинда Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида Нукус шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига алоҳида аҳами...